июн 08, 2024 15:54 Asia/Tashkent
  • АҚШ демократлари ва республикачилари Фаластин ва Ветнамдаги жиноятларга зид бўлган талабаларга қарши бирлашдилар
    АҚШ демократлари ва республикачилари Фаластин ва Ветнамдаги жиноятларга зид бўлган талабаларга қарши бирлашдилар

АҚШ университетлари талабалари ва профессорлари Ғазо бўлгаси билан бирдамлик билдириш учун намойишлар ўтказишга давом этар экан, бу мамлакатнинг ҳар икки партияси сиёсатчилари эски сайлов стратегиясини жонлантиришга уринмоқда.

1968-йилда АҚШдаги консерваторлар Колумбия университети ва мамлакатнинг бошқа бир қанча университетларида намойишга чиққан талабаларга қарши риторикадан фойдаланиб президентлик сайловларда  ғалаба қозонишга уринмоқда. Талабалар АҚШнинг Ветнамдаги уруш олиб боришга қарши эдилар ва ўша пайтда ҳам демократик ва ҳам республикачи партиялар  жамоатчилик фикрида уларни қонунга қарши ва АҚШга зид қилиб кўрсатишга урнишганди.

Бугунги кунда эса 56 йил ўтгач АҚШда бўлиб ўтадиган сайловларда  жуда ўхшаш сиёсий жараён шаклланаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ҳам талабадар норозиликларига  қарши худди шундай риторикадан фойдаланмоқда ва 5 -чи май куни норозилик билдириш ҳуқуқи бор аммо тартибсизлик яратиш ҳуқуқи мавжуд эмаслигини айтди. У шунингдек талабаларнинг зўравонлик усулларни қўллашини иддао қилди. 

2024 йилги пезидентликка номзод Дональд Трамп ҳам  Байден ва демократлар томонидан яратилган муҳитдан фойдаланиб, мен ҳар бир коллеж раисига кампанияларни дарҳол олиб ташлашни ва радикалларни мағлуб қилиб барча оддий талабалар учун университетлармизни  қайтариб олишларини айтаман деб маълум қилди.

Фаластинни қўллаб-қувватлаш сабаби кучайиб норозилик намойишлари бостириб борар экан биз 1960 йиллар АҚШ учун харакерли бўлган норозилик ва қўзғололарининг иссиқ ва узоқ ёзларидан бирига яқинлашмоқдамиз.

Ёрлиқ