июн 08, 2024 13:55 Asia/Tashkent
  • Танзила Нарбаева Боку шаҳрида Озарбайжон Миллий Межлиси раиси билан учрашди
    Танзила Нарбаева Боку шаҳрида Озарбайжон Миллий Межлиси раиси билан учрашди

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева Боку шаҳрида Озарбайжон Миллий Межлиси раиси Саҳиба Гафарова билан учрашув ўтказганини Ўзбекистон Сенати матбуот хизмати хабар қилди.

Спутник сайтининг Ўзбекистон Сенати матбуот хизмати га таяниб хабар қилишича, Ўзбекистон ва Озарбойжон республиксининг ушбу юқори мартабали расмийлари учрашувида томонлар парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, юқори даражадаги икки томонлама келишувларнинг амалга оширилишини таъминлаш, шу жумладан, парламентларнинг савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги қўшма лойиҳаларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаши масалаларига эътибор қаратилди.

2022 йилда парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Тошкентда имзоланган амалий ҳаракатлар режаси, яъни “йўл харитаси” ижроси тўлиқ таъминлангани алоҳида қайд этилди.

Нарбаева ва Ғафарова учрашуви якунида парламентлар ўртасидаги ҳамкорликни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган 2024–2025 йилларга мўлжалланган янги “Йўл харитаси” имзоланди.

Ҳужжат парламент аъзолари ўртасида ташриф алмашиш орқали ўзаро муносабатларни чуқурлаштириш, қонун ижодкорлиги фаолиятини ривожлантиришни кўзда тутади. Шунингдек, ундан илм-фан, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, экология, маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш бўйича ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби йўналишлар ҳам ўрин олган.

Ёрлиқ