декабр 24, 2023 16:31 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида сионистларнинг фосфор бомбаларидан яна 40 нафар шаҳид бўлди
    Ғазо секторида сионистларнинг фосфор бомбаларидан яна 40 нафар шаҳид бўлди

ОАВ манбалари Ғазо бўлгаси яна 40 нафар фаластинлик сионистик режим томонидан фосфор бомбаларидан фойдалангани натижасида шаҳид бўлганини маълум қилдилар.

Ал-Жазира телеканалининг бугунги хабарига кўра,  сиоинстик режимнинг Ғазо секторининг  марказий ҳудудларда турар жойларни фосфор бомбалар билан нишонга олганида 40 фаластинлик шаҳид бўлиб яна ўнлаб кишилар жароҳатланди.

Бундан ташқари Хон Юнис шаҳридаги Қизил ярим ой касалхонаси яқинида сиоинстик режим учувчисиз учоқлари ҳужумида бир болакай шаҳид  бўлди. Босқинчи сионистлар  Жабалия ва Аж-Жерн ҳудудида  ҳам фосфорли ва тутунли бомбалар ташлаган.

Ғазо бўлгасидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу сектордаги жами шаҳидлар сонининг 20 минг 258 нафарга етгани ва 53 минг 688 киши ҳам жароҳатланганини эълон қилди.

Ғазо ССВ матбуот котиби Ашраф Ал-Қадра ҳам  босқинчи сиоинстлар Ғазо бўлгасида кўпроқ одамларни оммавий ққрғин этиш учун ҳали ҳам тиббий ёрдамлардан қурол  сифатида фойдаланмоқда  ва Ғазода инсоний бир фожеа ва фалокат юз беришидан олдин  душман сионистларни Ғазога ёрдам  киритишига мажбурлаш керак деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ