декабр 28, 2023 15:51 Asia/Tashkent
  • Яман қуролли кучлари АҚШни Қизил денгизни ҳарбийлаштириши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди
    Яман қуролли кучлари АҚШни Қизил денгизни ҳарбийлаштириши оқибатлари ҳақида огоҳлантирди

Яман армияси Ғазо блокадаси дамом эттирилса, душманларга қарши ҳужумларини янада кенгайтиришини маълум қилиб, АҚШ ва унинг шерикларини Қизил денгизни ҳарибйлаштирилиши ҳақида огоҳлантирди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаг сайтининг хабар қилишича, Яман армияси  кучлариинг бу мамлаатнинг бешинчи ҳарбий минтақасидаги қўмондонлари кеча ўтказган навбатдан ташқари йиғилишида сўнгги воқеаларни муҳокама қилди.

Биз АҚШ ва унинг шерикларини Қизил денгизни ҳарбийлаштириш ва сионистик режим хизмати ҳаракатида денгиз хавфизлигига зарар етказиши оқибатлари ҳақида огоҳлантирамиз,  деб айтди Яманнинг ҳарбий расмийси.

Эсдатиб ўтамиз, АҚШ ҳам Яман денгиз флотининг Қизил денгизда сионистик режим кемаларига қарши амалиётларини давом эттираётганини ортидан бу кемаларни ҳимоя қилш учун ҳарбий коалиция тузишини ва Яман кучларига қааши туришини иддао қилган.

Яман қуролли  кучлари ҳам Исроил режими армиясининг Ғазо бўлгасига қарши ҳужумлари авж олгач Фаластин халқини тўлиқ қўллаб-қувватлашини эълон қилмоқда.

Яман армияси бир неча бор амалиётари давомида босиб олинган Фаластин жанубидаги Эйлат портини дрон ва ракеталар билан нишонга олди. Бундан ташқари Қизил денгиз  ва Бобул -мандаб бўғози орқали сионистик режим кемалари ҳамда ишғол этилган ҳудудларга йўл олган кемаларнинг ўтишига рухсат бермаган.

Ёрлиқ