апрел 12, 2024 14:13 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари Англия ва Австралия ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатида минтақа вазиятини муҳокама қилди
    Эрон ТИВ раҳбари Англия ва Австралия ТИВ раҳбарлари билан телефон орқали суҳбатида минтақа вазиятини муҳокама қилди

Эрон ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён Британия ва Австралия ТИВ раҳбарлари билан телефон суҳбатида минтақа ва Ғазо секторидаги сўнги ўзгаришларни муҳокама қилди.

Эрон пресс хабарига кўра,   Британия ТИВ раҳбари Девид Камерон ва Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари Амир Абдуллоҳиён  минтақада сўнгги ўзгаришлар ва икки давлат ўртасидаги алоқалар ҳақида  фикр алмашдилар.

Эрон ва Британия ТИВ раҳбарлари  икки давлат ўртасидаги муносабатлардаги айрим олға силжишларга тўхталиб, ўзаро ҳурматга асосланган муҳитда ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш истагини билдирди.

Абдуллоҳиён сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги эчихонаси консуллик биносига қарши ҳаво ҳужумидан кейин Британиянинг бу жиноятни қоралашдаги пассив амла қилганини танқид қилди.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари минтақада тинчлик ўрнатишнинг ягона самарали йўли сифатида Ғазо бўлгаси ва Ғарбий Соҳилдаги геноцид ва уруш жиноятларини зудлик билан тўхтатиш зарурлигига тўхталиб  Теҳрон ҳукумати ҳеч қачон минтақада кескинликни ривожлантиришга интилмаган, аммо сионистик режимнинг Эроннинг Дамашқдаги консуллик биносига қарши теракт  ҳамда  бу ҳужумни кўриб туриб АҚШ ва Британиянинг сукут сақлаши  минтақада урушни ва кескинликни давом эттириш учун сиониистик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни рағбатланиишидир деб изоҳлади.

Суҳбатда Британия ТИВ раҳбари минтақадаги тарангликка ишора қилиб  Эронни вазминликка чақирар экан, томонларни ўзини тута олмаслиги минтақада можароларнинг кенгайишига олиб келиши мумкинлигини маъулм қилди.

Британия ТИВ раҳбари Девид Камерон ҳам Қизил денгиздаги тарангликнинг давом этишидан хавотир билдириб Фаластин мавзуси хусусида гапириб, АҚШ ўт очишни тўхташи режасини тақдим этди агар бошқа томон рози бўлса бунга эришиш мумкин деб қайд этди.

Қолаверса Эрон ва Австралия ТИВ раҳбарлари  -Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён ва Пени Ванг телефон мулоқтида, минтақадаги сўнгги воқеалар, айниқса Фаластиндаги сўнгги вазият ва  икки томонлама  алоқалар ҳақида фикр алмашдилар.

Эрон Ислом республикаси ТИВ раҳбари шунингдек  уруш ва оммавий қирғинни тугатиш ва Ғазо секторидаги Фаластин халқини очликдан ўлдиришини тўхтатиш учун сиоинстик режимга босим ўтказиш зарурлигини таъкидлади.

Телефон суҳбатида, Австралия ТИВ раҳбарлари ҳам Эроннинг Дамашқ шаҳридаги элчихонасининг консуллик бўлдимига уюштирган ҳужум юзасидан хавотирини тушунтириб Эронни вазминликка чақирди.

Эрон ва Германия ТИВ раҳбарлари

 

Эслатиб ўтамиз аввалроқ Эрон ТИВ раҳбари германиялик ҳамкасби билан ҳам телефон орқали суҳбатида  минтақа вазияти юзасидан фикр алмашганди.

Ёрлиқ