май 15, 2024 15:01 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти иштирокида Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг 5-умумжаҳон қурултойининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди
    Эрон президенти иштирокида Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг 5-умумжаҳон қурултойининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди

Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг 5 -умумжаҳон қурутойининг ёпилиш маросими Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий ҳамда дунёнинг 4 қитъасидан келган кўзга кўринган мутафаккирлари ва бошқа дин вакилларининг иширокида бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича,  Ҳазрат Имом Ризо/а/ нинг цивилизациявий тафаккурини ўрганиш мақсадади " Адолат ҳамма учун шафқатсизлик ҳеч кимга" мавзусидаги 5-халқаро Имом Ризо /а/ қурутойи 13 май куни  ислом Инқилоби олий раҳбарининг мурожаати билан бошлади ва кеча сешанба куни Эрон исломо республикаси Иброҳим Раисий иштирокидаги маросимда  бу қурутой якунланди.

Эрон президенти Иброҳим Раисиий  Машҳадда бўлиб ўтган Ҳазрат Имом Ризо /а/ нинг 5-жаҳон қурутоининг ёпилиш маросимида  сўзлаган нутқида, исломий бошқарув тизими бошқа бошқарув тизимлардан фарқ қилади. Бу бошқарув тизимида ҳукмдорлар ва халқлар ўртасидаги муносабатлар буйруқ асосида эмас балки меҳр  ва муҳаббат муносабатларидир деб изоҳлади.

Эрон президенти шунингдек Исломий Инқилоб олий  раҳбарининг барча имомлар қандай қилиб диний таълимотга асосланан жамият тузишга ҳаракат қилганлари ҳақидаги баёнотларига тўхталиб бу жамият соясида инсон юксак мавқега етиши мумминлиги ҳақида гапирар экан,  кўпгина  жамиятларда бу адолат ҳақида, аммо адолат тоифаси ҳақидаги қарашимиз бошқача ва яккахудолик нуқтаи назарига асослангандир ҳамда  Имом Ризо/а/  сисилатуззаҳаб  ҳадиси шарифида айтилган қарашлардир деб маълум қилди.

Эрон президенти Ғазо бўлгасидаги қонли ҳодисаларга  тўхталиб бугун нафақат  ислом олами балки бутун инсоният жамияти сионистик режим саратон ўситмаси эканлигини ва дунё тинчлик топиши учун уни йўқ қилиши кераклигини  англаб етди деб таъкидлади.

Раисий сўзларининг бошқа қисмида, бугун дунё аҳли бу жиноятларнинг барчасини ва бу жиноятлар учун Ғарб ва АҚШ томонидан  қўллаб-қувватланаётгани ҳам яхши билади ва улар дунёни бошқараётган тузум адолатли эмаслигини англаб етганлари учун адолатни шиорини ҳайқиришмоқда деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ