Россия давлат музейи директори: Теҳрон китоб кўргазмаси энг йирик китоб кўргазмаларидандир
(last modified Wed, 15 May 2024 10:49:23 GMT )
май 15, 2024 15:49 Asia/Tashkent
  • Россия давлат музейи директори: Теҳрон китоб кўргазмаси энг йирик китоб кўргазмаларидандир
    Россия давлат музейи директори: Теҳрон китоб кўргазмаси энг йирик китоб кўргазмаларидандир

Россия адабиёти тарихи давлат музейи директори ўз сўзларида, Теҳрон китоб ярмаркаси ҳайратланарли ва бу тадбир мен кўрган энг катта кироб кўргазмаларидан биридир деб айтди.

Россия адабиёти тарихи давлат музейи директори ва таниқли адабий  мунаққиди Дмитрий Бак  Эронга биринчи марта келани ва Теҳрон китоб кўргазмасига ташриф буюргани ҳақида гапириб, турли мамлакатларда 100 дан ортиқ китоб кўргазмалари кўрган бўлсам ҳам аммо Теҳрон китоб ярмаркаси ҳақиқаттан ҳам ҳайраланарли ва менимча Теҳрон кўргазмаси мен кўрган энг катта  китоб кўргазмаларидан биридир деб таъкидлади.

Россия адабиёти тарихи давлат музейи директори 35- Теҳрон халқаро китоб кўргазмасининг ахборот штаб-квартирасига берган инервюсида, университетда Хайём, Ҳофиз, Фирдавсий, Саъдий, Мавлавий ва бошқа буюк Эрон адабиёти намояндалари каби Эроннинг мумтоз ва машҳур шоир ва ёзувчиларнинг аксариятлари билан танишгандим деб қўшимча қилди.

У сўзлари давомда,  менимча Эрон ва Россия адабиёти ва маданияти бир-бирига жуда яқин. Худди шу кўргазмада биз таниқли рус ёзувчиси ва шоири Пушкин ҳақида суҳбатлашдик, унинг асарларида Ҳофиз  ғазаллари ва ҳатто Қуръон оятлари таъсрини яққол гувоҳ бўлиш мумкин деб маълум қилди.