декабр 30, 2023 14:49 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторида яна 10 сионист жангариси  ўлдирилди
    Ғазо секторида яна 10 сионист жангариси ўлдирилди

ҲАМОС қаршилик ҳаракатининг ҳарбий қанотига қарашли Қассам батальонлари Ғазо шаҳридаги пистирмада 10 нафар жангарисини ўлдирдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, ҲАМОС ҳаракатининг ҳарбий қаноти бўлмиш Қассам гвардиялари кеча кечқурун Ғазо бўлгаси шаҳрининг Ат-Туффаҳ маҳалласи шарқидаги пистирмада сионистик режимнинг шахсий транспорт воситасини йўқ қилгани ва 10 нафар сионист жангарисини ўлдирганини маълум қилди.

Илгари ҳам Қассам батальонлари Ал-Бриж лагери шимолидаги сионистик режим пиёда жангарилари ва уларнинг ҳарбийй техникасини нишонга олиб бир қанча сионистларни ўлдиргани ёи жароҳатланганини таъкидлади.

Сионистик режим армияси сўнгги 24 соат ичида Ғазода 21 нафар жангариси яраланганини ҳам тасдиқлади. Сионистлар шунингдек, Ғазога қуруқлик ҳужуми бошлангач,  936 жангарисини яраланганини ҳам қўшимча қилди.

Бошқа хабарга кўра,  АҚШ Давлат департаменти ўз баёнотида департаментга қурл сотиш бўйича АҚШ Конгрессини четлаб ўтишга имкон берадиган қонуний ваколатларидан фойдаланиб сиооинстик режимга ушбу мамлакат қонунчилариниг розилигини олмасдан бир партия қурол сотишга рози бўлганини хабар қилди.

Сионистик режимга қурол сотиш жараёни эса,  БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2023 йилдаги сўнгги йилда ушбу кенгаш Исроил режимининг Ғазо бўлгасидаги урушнинг Ғарбий соҳил ва  Ғарбий Осиёнинг бошқа қисмларига кенгайтиришдан хавотир билдиргани пайтига тўғри келмоқда.

Ёрлиқ