феврал 11, 2024 13:27 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари фаластинлик қочқинлар турар жойига ҳужум уюштирди
    Сионистик режим жангарилари фаластинлик қочқинлар турар жойига ҳужум уюштирди

Ғарб давлатлари хусусан, АҚШнинг қўллаб-қувватлаши ҳамда Халқаро ҳамжамиятнинг сукути соясида Фаластин миллатига қарши жиноятлари ва геноцидини давом эттираётган сохта Исроил режими бу маротаба Ғазодаги Рафаҳ ҳудудидаги фаластинлик қочқинлар лагери ва манзилгоҳини ҳам нишонга олди

Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, босқинчи сионистик режимнинг фаластинлик қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида ҳозиргача ўнлаб кишилар жароҳатланган.

Ғазо бўлгасидаги Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам сионистларнинг Ғазога ҳужумларнинг 127-кунида тарқатган баёнотида, сўнгги 24 соат ичида Исроил режими Ғазо бўлгасининг турли ҳудуларида 16 марта янги жиноянт содир этди ва натижада 117 киши шаҳид бўлди ва 152 нафар яраланди деб эълон қилди.

Сўнгги шаҳидлар билан бирга  сионистик режимининг Ғазога бостириб кириши кунидан /7-октябрь/  бугунгача шаҳидлар сони  28 минг 64 кишгига етди.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам сионистик режимниннг Ғазога қилган ҳужумида содир этган жиноятлари оқибатида яралангаларнинг сўнгги сонини 67 минг 611 киши деб эълон қилди.

Ёрлиқ