Суннат аҳли дунёсида шиалар ҳақидаги 6-та энг катта ёлғон ва айбловлар
Баъзи ифротий ва экстремистик оқимлар шиаларни исломдаги бидаътда айблайди. Шиа эса тавҳид, пайғамбарлик ва тирилиш/маод/ каби исломнинг асосий тамойилларига эътиқод қилади.
Тарих давомида, шиалар ва суннийлар ўртасидаги баъзи диний тафовутлар суннийлар орасида шиа эътиқодлари ҳақида нотўғри талқин ва ёлғон миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлган. Тарихдаги бу нотўғри тушуниш ва ёлғонларни асосан экстремистик гуруҳлар кўтарган ва суннийларнинг умумий муносабатини акс эттирмайди. Ҳозирги икки асрда ва хусусан ОАВларнинг кучайиши даврида мустамликачилик бу борада асосий ўйинчига айланди ва кўплаб миш-мишларни тарқатиб, сунний жамоаларида шиаларга нисбатан туйғусини кучайтира олди.Бу такфирий оқимларнинг пайдо бўлиши билан ортди. Порс тудей сайтидан олинган ушбу мақоланинг давомида шиаларга қарши кўтарилган энг катта ёлғон ва айбловлардан 6 таси ҳақида сўз боради:
1. Қуръоннинг таҳриф этилиши ва ё ўзгартирилиши
Шиаларга қўйилган энг жиддий айбловлардан бири бу Қуръоннинг бузиб кўрсатилишига ишонишдир. Бу иддао бутунлай ёлғондир. Суннийлар сингари шиалар ҳам мавжуд Қуръонни ҳеч қандай ўзгаришсиз Аллоҳнинг каломи деб билишади ва унга амал қилишади. Қуръонни бузиб кўрсатиш ғоясига шиалар орасида ўрин йўқ ва саҳиҳ шиа китобларида ҳам бу масалага алоҳида урғу берилган. Эронда Саудия Арабистони, Миср, Индонезия ва Жазиор халқлари қўлида ва масжидаги айнан бир Қуръон бор. Ҳатто кўблаб Қуръон китоблари сунний мамлакатларидан олиб келинади ва ҳатто битта сўзда фарқ йўқ ҳатто битта ҳарфда ҳам.
2. Имомлар ҳақида муболаға
Шиаларга қўйилган яна бир айблов шуки, гуё улар пайғамбарнинг оиласи, хусусан Имом Али /а/ ва пайғамбар авлодларидан бўлган бошқа имомлар ҳақида бўртириб гапирадилар ва уларни илоҳийлик деб билишади. Бу тушунмовчилик вилоят тушунчаси ва имомларининг шиа эътиқодидаги мавқеини тўғри тушунмасликдан келиб чиқади. Қуръони каримнинг Аҳзроб сурасининг 33 оятида келтирилишича: Аҳл байт шиалар бегуноҳ ва покиза инсонлардир. : «إِنَّمَا یُرِیدُ اللَّهُ لِیُذْهِبَ عَنْکُمُ الرِّجْسَ أَهْلَ الْبَیْتِ وَیُطَهِّرَکُمْ تَطْهِیرًا؛ - Эй Аҳл байт, Аллоҳ таоло сиздан ифлос нарсаларни олиб ташлашни ва сизни пок сақлашни хохлайди.
Аммо шиалар ҳеч қачон уларга Худо ёки илоҳий мавжудот сифатида сиғинмайдилар. Бу ёлғон шиаларнинг эътиқодига мутлақо тўғри келмайди. имомлар барча ҳадисларни илслом пайғамбаридан ривоят қилганлар.
3. Ислом динидаги бидъат:
Баъзи экстремистик оқимлар шиаларни исломдаги бидъатда айблайди. Шиалар эса тавҳид, пайғмбарлик ва маод ва ё ўзи тирилиш каби ислом динининг асосий тамойилларига эътиқод қилади ва суннийлар билан фақат баъзи фиқҳий ва ҳуқуқий масалаларда ихтилофи бор. Бу фиқҳий ихтилофлар шиа уламоларининг ижтиҳоди сабаб бўлиб, динга янгилик ё бидъат дегани эмас.
4.Аллоҳдан бошқасига мурожаат қилиш
Шиа мазҳабида тавассул қилиш, Аллоҳ таолога яқинлашиш учун ислом пайғамбари /с/ маъсум ва пок имомлар/а/ ва солиҳ авлиёлар ҳузурида шафоат қилиш демакдир. Шиалар Аҳл байтга мурожаат қилиш уларга сажда қилиш эмас балки Аллоҳга яқин кишилардан шафоат ва тавассул сўраш, деб ҳисоблайди ва бу одат Қуръондан илдиз тган.
Аллоҳ Моида сурасининг 35 оятида буради: «یَا أَیُّهَا الَّذِینَ آمَنُوا اتَّقُوا اللَّهَ وَابْتَغُوا إِلَیْهِ الْوَسِیلَةَ»
Эй, иймон келтирганлар! Худодан қўрқинг ва унга яқинлашиш йўлини қидиринг.
Бундан ташқари, Қуръони каримда Ҳазрат Яъқуб/а/ фарзандларининг оталарига мурожаат қилишлари ҳақида ҳикоя қилинади ва у ерда Яъқуб/а/ дан гуноҳлари учун Аллоҳдан кечирим сўрашини илтимос қиладилар. Юсуф сурасининг 97 оятида ҳам буюрилган: قَالُوا یَا أَبَانَا اسْتَغْفِرْ لَنَا ذُنُوبَنَا إِنَّا کُنَّا خَاطِئِینَ» 97. Улар дедилар: «Эй ота, (Аллоҳдан) бизларнинг гуноҳларимизни мағфират қилишини сўрагин. Албатта, бизлар хато қилгувчилардан бўлдик».
Бу мисоллар тавассулнинг нафақат шиа-урф одатларида балки муқаддас матнлар ва пайғамбарлар тарихида ҳам қонуний ўринга эга эканлигини ва Аллоҳга яқинлашиш воситаси эканини кўрсатади.
5. Пайғамбарнинг саҳобаларига душманлик ва уларни ҳақорат қилиш
Шиаларга қўйилган энг кўп айбловларидан бири улар пайғамбар /с/ нинг саҳобаларини душман сифатида билишади ва уларга ҳурматсизлик қилишади деган туҳматлардир. Бу ёлғон ҳам атайлаб қилинган айбловдир. Аслида шиалар пайғамбардан кейин саҳобалар орасида иккита умумий тоифа топилган деб ҳисоблайди. Уларнинг бир гуруҳи тўлиқ содиқ қолганлар иккинчиси эса баъзи масалаларда ўзлари қарор қиладилар. Шиалар иккинчи тоифадаги айрим ҳатти-ҳаракатларни танқид қиладилар. Аммо Имом Хумайний /р.а/ ва Ислмо Инқилобиолий раҳбари Имом Хоманаий каби эскидан янгигача шиа уламолари иккинчи тоифага нисбатан ҳар қандай ҳақорат ҳаром эканини айтганлар. Албатта баъзида шиаларнинг айрим бузуқ ёки жоҳил оқимининг мажлисида ҳақорат қилгани шиа -сунний иттифоқининг душманлари ОАВларида ҳақорат тарқатиш орқали уни барча шиаларга нисбат беришларини ҳам инкор қилиб бўлмайди. Барча шиа тақлид пешволари ва уламолари нуқаи назаридан саҳобаларни ҳақорат қилиш жоиз эмас.
6. Пайғамбар /с/нинг хотинлани ҳақоар қилиш
Яна бир нотўғри ва кенг тарқалган айбловлардан бири шиаларнинг пайғамбар аёлларини ҳурмат қилимасликлари ва уларга туҳмат қилишларидир ва ҳолангки шиалар пайғамбар /с/ хотинларининг мавқеини ҳурмат қиладилар ва ҳеч қачон бундай туҳматларни ўз эътиқодларига киритишмайди. Айрим тарихий воқеалар талқинидаги фарқ ҳеч қачон шиа эътиқодидаги пайғамбар аёлларининг характери ва мавқеига ҳурматсизлик билдирмайди. Барча шиалар нуқтаи назаридан ва Қуръонга асосланиб, пайғабарнинг хотинлари " уммулмуъминин"дир.
Ниҳоят бу айблволар ва миш-мишлар асослан экстремистик оқимлар ва ОАВАлардаги фитначи гуруҳлар томонидан кўтарилади ва кўплаб суннийлар бундай эътиқодларга ишонмайдилар.