Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Беъсат кунлари муборак бўлсин!
(last modified Mon, 27 Jan 2025 12:44:57 GMT )
Январ 27, 2025 17:44 Asia/Tashkent
  • Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Беъсат кунлари муборак бўлсин!
    Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг Беъсат кунлари муборак бўлсин!

Сешанба, ҳижрий-қамарий 1446 йил, 27- ражаб, 2025 йил 28 январга тенг бўлиб, Ислом азиз пайғамбарининг беъсат кунлари яъне Аллоҳ томонидан Ҳазрат Муҳамммад /с/нинг пайғамбарликка танланганининг кунига тўғри келади.

Бугун сешанба- Беъсат куни  яъне ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад Мустафо /с/ нинг 40 ёшида  пайғамбар сифатида танлангани кунида  бутун исломий Эрон қувонч ва байрамона руҳга эгадир.

Ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳаммад /с/нинг беъсат кунлари инсоният учун ширк, адолатсизлик, камситиш ва жоҳиллик ва бузуқликдан чиқиб, яккахудолик, маънавият ва қадр -қиматга интилиш йўлини бошланиши эди.

Ҳазрат Муҳаммад /с/ Қуръони карим муъжизаси билан энг яхши ва тўлиқ илоҳий китоб бўл орқали пайғамбари сифатида танланди. Беъсат куни нурнинг портлаши ва ҳаёт саҳнасида инсоний қадриятларининг пайдо бўлиши эди.

У киши Қуръони карим нозил бўлиши билан  инсоният жамиятида аёл ва қизларни ҳурмат қилиш, зулм ва бутпарастликка қарши курашиш, биродарларга ёрдам бериш, тавҳид ва якка ягона Худога ибодат қилиш,  эзгу ахлоқ  каби янги тушунчаларни ўрнатдилар ва одамларнинг дунё ва охират саодатига  эришиш йўлларини тушунтирдилар.

Эрон телерадиокомпанияси ҳам фурсат фойданиб, ушбу буюк сана муносабати билан  бутун жаҳон мусулмонлари ва дунёнинг эрксевар хақларини табриклайди.