-
АҚШ ТИВ раҳбари февраль ойи аввалида Тошкентга сафар қилади
Январ 25, 2020 08:03Майкл Помпео 2 февраль куни Ўзбекистонга келади.
-
Президент: Коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилади
Январ 24, 2020 16:15Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида қонун устуворлигини таъминлаш ва коррупцияга қарши қатъий курашиш бўйича муҳим таклифларни илгари сурди. Нутқ давомида Парламент ва Президентга ҳисобдор бўлган коррупцияга қарши мустақил орган ташкил этилиши бўйича таклиф берилди.
-
2019 йилда 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган
Январ 24, 2020 16:042019 йилда хорижда ишлаш чоғида вафот этган 308 нафар меҳнат муҳожирининг жасади Ўзбекистонга олиб келинган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги бошлиғи Бахтиёр Турсунов 23 январь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
-
2020 йил--Илм-маърифат ва рақамли технологияларни ривожлантириш йили
Январ 24, 2020 08:29Ҳозир Президент Шавкат Мирзиёевнинг Парламентга Мурожаатномаси давом этмоқда.
-
Москвада Ўзбекистон Консуллигининг янги биноси очилди (фотожамланма)
Январ 23, 2020 09:37Москвада Ўзбекистон элчихонаси Консуллик бўлимининг янгиланган биноси очилди. Консуллик бўлим замонавий ахборот технологиялар билан жиҳозланган.Бўлим кунига 1000 кишигача одам қабул қилиш имкониятига эга. Консуллик бўлими 2-й Казачий переулок кўчасидаги Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси яқинидаги меҳмонлар уйида жойлашган.
-
Президент гапирган ейишга нони, йиғлашга ёши, тўшашга шолчаси йўқ уйларнинг расми эълон қилинди (фото)
Январ 23, 2020 09:28Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатининг куни кеча бўлиб ўтган биринчи йиғилишида Сирдарёда уйма-уй юрилганда ейишга нони йўқ, уйида тўшашга шолчаси йўқ, дори олишга пули йўқ, йиғлашга кўзида ёши йўқ аёллар борлиги аниқлангани ҳақида тўхталиб ўтганди.
-
Фарғонада экстремизм тарафдорлари қўлга олинди
Январ 23, 2020 08:20Ўзбекистоннинг ДХХ ташкилоти томонидан Фарғона ва Қўқон шаҳарларида терроризм тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди.
-
Тошкентда 50 қаватли эгизак осмонўпар бинолар қурилади
Январ 22, 2020 11:1722 январь куни соат 17:00 да Тошкент шаҳар ҳокимлигида 2020 йилда Тошкент шаҳрининг Бектемир, Сергели, Юнусобод ва Яккасарой туманларида амалга оширилиши режалаштирилган ободонлаштириш ишлари ва истиқболли лойиҳаларнинг тақдимларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
-
Томскдаги ёнғинда вафот этган ўзбекистонликлар шахси аниқланди (рўйхат)
Январ 22, 2020 11:06Жорий йилнинг 21 январь куни Россия Федерацияси Томск вилояти, Асино туманида бир қаватли ёғочдан қурилган 1/3-уйда ёнғин содир бўлган эди. Натижада, ушбу хонадонда истиқомат қилган 12 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 10 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган эди.
-
Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонлик шахсига аниқлик киритилди
Январ 22, 2020 08:32олиб борилган суриштирув ишлари натижасида россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган сўнгги ўнинчи ўзбекистонлик 1998 йилда туғилган, Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли эканлиги аниқланди.