АҚШ ТИВ раҳбари февраль ойи аввалида Тошкентга сафар қилади
Майкл Помпео 2 февраль куни Ўзбекистонга келади.
АҚШ ТИВ раҳбари, Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан учрашиб шунингдек Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги учрашувда қатнашиши айтилади.
Кун сайтига кўра, Помпео 29 январь куни ташрифини Британия пойтахти Лондондан бошлайди, 31 январь куни Украинага келади, 1 февраль куни Беларусда бўлади. Шундан сўнг у аввал Қозоғистонга, кейин Ўзбекистонга ташриф буюради.
Тошкентда Майкл Помпео президент Шавкат Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашади.
Шунингдек, у Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари иштирокидаги «Марказий Осиё — АҚШ» форматидаги вазирлар учрашувида («C5 + 1») қатнашади.