Январ 22, 2020 12:02 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган ўнинчи ўзбекистонлик шахсига аниқлик киритилди

олиб борилган суриштирув ишлари натижасида россиянинг Томск вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлган сўнгги ўнинчи ўзбекистонлик 1998 йилда туғилган, Навоий вилояти Қизилтепа туманида истиқомат қилган Зокиров Муҳаммадали Зокир ўғли эканлиги аниқланди.

Дарё сайтига кўра, 21 январь куни Москва вақти билан соат 00:05 да Россиянинг Томск вилояти Асино тумани Причулимский аҳоли яшаш пункти Свобода кўчасидаги бир қаватли ёғочдан қурилган уйда ёнғин юз берган. Ушбу хонадонда 12 нафар Ўзбекистон фуқароси яшаган. Улардан ўн нафари воқеа жойида ҳалок бўлган ва икки нафар фуқарога тиббий ёрдам кўрсатилган. Улар «Гринвуд» ёғоч тайёрлаш компанияси ишчилари бўлган. Шунингдек, ёнғинда бир нафар рус аёли ҳам вафот этган.

Кейинроқ, ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасади таниб бўлмас даражада куйиб кетгани маълум қилинган. Воқеа жойидан олинган видео  эълон қилинган.

Кеча Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан Россиянинг Томск вилоятида юз берган ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ёрлиқ