апрел 21, 2019 11:21
Жамбул вилоятида юз берган ЙТҲ натижасида 11 киши ҳалок бўлди, улар орасида 7 нафари Қозоғистон фуқароси, уч нафари ўзбекистонликдир, авариянинг яна бир қурбони шахси аниқлаштирилмоқда. Бу ҳақда Олма-отадаги Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигининг меҳнат миграцияси бўйича атташеси хабар берди.