ноябр 26, 2018 12:44 Asia/Tashkent
  • «Шаҳрисабз—Қарши» автомобиль йўли
    «Шаҳрисабз—Қарши» автомобиль йўли

Ушбу даҳшатли йўл- транспорт ҳалокати Мудофаа вазирлиги ўқув тревогаси ўтказилаётган ҳудудда содир бўлган.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, 26 ноябрь куни тахминан соат 08:05 ларда Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз-Қарши автомобиль йўлида юз ерган ЙТҲ да 3 нафар қурбон бўлди.

Бугундан Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар тайёргарлигини текшириш мақсадида режа асосида қўққисдан мажмуавий текширув ўтказилмоқда.

Юқорида айтиб ўтилган чорраҳада ҳарбий автомобиллар назорати инспекциясининг ходимлари автомобиллар ҳаракатини тартибга солиб турган. Инспекторлар томонидан кўрсатилган «ҳаракатланиш тақиқланади» белгисига қарамасдан Lacetti автомобили (давлат рақами 70 У 110 МА) ҳаракатланишни давом этган ва «ЗИЛ-131» ҳарбий юк машинаси билан тўқнашув содир этган. Нохуш ҳодиса оқибатида Lacetti автомобилининг ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган, бир нафар йўловчи эса жароҳат олган.

Ёрлиқ