Шошилинч! Саратовда беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Автобусда жами 7 нафар киши бўлган. Ҳалок бўлганлар барчаси Ўзбекистон фуқаролари, икки нафар Қозоғистон фуқаролари жабрланган.
Sputnik сайтига кӯра Саратов вилоятида Озинск туманидаги темир йўл переездида автобус юк поезди билан тўқнашди.
Тартибга солинмаган темир йўл переездида юк поезди “Саратов-Ульяновск” йўналишида ҳаракатланаётган автобус билан тўқнашди. Автобусда 7 киши бўлган.
Авария оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. РИА Новости Астрахандаги Қозоғистон консули Канат Шеккалиевга таянган ҳолда барча ҳалок бўлганлар Ўзбекистон фуқаролари.
Икки нафар жабрланганлар – ҳайдовчи ва унинг ёрдамчиси – Қозоғистон фуқаролари. Улар касалхонага ётқизилди. Ушбу автобус Саратов-Ульяновск йўналишида ҳаракатланаётган бўлган.