июл 15, 2021 12:19
Калифорниянинг шимолида ўрмон ёнғинларини тўхтатиш ишлари давом этар экан, АҚШнинг ғарбий қисмида ҳаддан ташқари иссиқнинг янги тўлқини етиб келди. АҚШ метеоролигия агентлиги Американинг ғарбий қисмидаги 30 миллион кишини жазирама иссиқлик туфайли соғлиғи учун хавф тўғдириши ҳақида огоҳлантирди.