сентябр 19, 2021 14:13 Asia/Tashkent
  • Россия тарихидаги ўрмонлардаги ёнғинлар сони ва майдони бўйича рекорд қайд этилди
    Россия тарихидаги ўрмонлардаги ёнғинлар сони ва майдони бўйича рекорд қайд этилди

Россиянинг Greenpeace ўрмон хўжалиги раиси бу йил Россияда 18,2 миллион гектар майдонда ёнғин содир бўлгани ва бу мамлакатдаги ўрмон ёнғинлари тарихида рекорддир деб изоҳлади.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Россиянинг Greenpeace ўрмон хўжалиги раиси Алексей Ярошенко 2021 йил бошидан бери 18,2 миллион гектар ўрмон ёнди ва  бу Россияда ўрмон ёнғинларининг умумий майдони бўйича рекорд деб таъкидлади.

У шунингдек,  2001 йилдан бери ёзилган сунъий йўлдош маълумоталарига биноан жорий  2021 йил бошидан буён ўрмон ёнғинларининг умумий майдони бўйича рекорд қайд этилди ва ўтган йил энг ҳалокатли йил бўлди ва умумий ҳисобда 18,1 миллион гектар ўрмонлар ёниб кетди деб изоҳлади.

Россиянинг Greenpeace ўрмон хўжалиги раисига кўра, 2001 йилгача ўрмон ёнғинлари тўғрисида ҳеч қандай таққосланганидан маълумот йўқ, лекин ҳар ҳолда , 2021 йилдаги ёнғинлар нуқтаи назарида Сибир ва Узоқ Шарқ тарихидаги энг ҳалокатли йиллардан бири бўлган деб қўшимча қилди.

Россия 763,5 миллион гектар ўрмонли майдонлари билан бутун жаҳон ўрмонларини 22 фоизига эга ҳисобланади.

Россиянинг 17 миллион квадрат километрлик ҳудудларининг 69 фоизини ўрмонлар ташкил этади.

 

 

Ёрлиқ