август 20, 2020 10:39 Asia/Tashkent
  • Калифорнияда ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди (фотожамланма)

АҚШнинг Калифорния штатида ўрмон ёнғинлари сабабли фавқулодда ҳолат режими жорий қилинди. Олов 39 та участкада тарқалган, улар орасидаги энг каттасининг майдони 14 минг гектарни ташкил қилмоқда. Ёнғинларнинг юзага келишига аномал иссиқ ва чақмоқлар сабаб бўлган.

Майдони тахминан 13 минг гектарни ташкил қилган энг йирик ёнғин Напа шаҳрида авж олмоқда. Берриэсс сув омбори яқинидаги бир нечта уй ёниб кетган.

Калифорниядаги «Ўлим водийси» миллий боғида 17 август куни кузатувлар давомидаги энг юқори ҳарорат — 54,4 даража иссиқ қайд этилган.

Чўлдаги бундай юқори ҳарорат оловли торнадоларни ҳосил қилади, улар эса ёнғинларни келтириб чиқаради.

Бир қанча ҳудудларда, масалан, Баллс-Каньон ёки Аламида шаҳрида мажбурий эвакуация эълон қилинган.

Ҳозирча ёнғинни ўраб олишга муваффақ бўлинмаган. Ёниб кетган уйларнинг сони номаълум, жабрланганлар ҳақида хабар берилмаган.

 

Ёрлиқ