Мутабаррака айвонлар (равоқлар)
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10408-Мутабаррака_айвонлар_(равоқлар)
Равоқ таърифи: Мутаҳҳар (пок) ҳарамнинг усти ёпилган ибодат фазоларни равоқ дейишади. Имом Ризо(а) ҳарамларидаги айвонлар қўйдагилардан иборат:
(last modified 2018-08-22T13:18:46+00:00 )
декабр 10, 2016 07:50 Asia/Tashkent
  • Мутабаррака айвонлар (равоқлар)
    Мутабаррака айвонлар (равоқлар)

Равоқ таърифи: Мутаҳҳар (пок) ҳарамнинг усти ёпилган ибодат фазоларни равоқ дейишади. Имом Ризо(а) ҳарамларидаги айвонлар қўйдагилардан иборат:

1)  Ҳотамхоний гунбазининг муборака равоқи.

Ушбу айвоннинг  масоҳати 154 кв. метрни ташкил этади ва ҳарамнинг шарқий қисида жойлашган. Ушбу айвон  ҳижрий қамарий 1010 йили Сафавийлар замонида Хонумбек Урдубодий томонидан қурилган ва ҳижрий-қамарий 1296 йили таъмирланган.

 

2)  Доруссаоданинг муборака равоқи.

Ушбу айвоннинг масоҳати  158 кв.метр бўлиб, ҳарамнинг шимолий қисмида жойлашган.

 

3)   Доруззиёфа муборака айвони.

Ушбу муборак равоқни Мирзо Шофеъ Қазвиний ҳижрий-қамарий 1301 йили  бир қазвинлик савдогарнинг маблағи билан қурган. Айвоннинг масоҳати 164 квадрат метрни ташкил этади.

 

4)  Оллоҳбердихон муборака равоқи.

Ушбу равоқнинг масоҳати  173 кв. метр  бўлиб, ҳарамнинг шимоли-шарқида ва Тавҳидхона айвонининг шарқий қисмида жойлашган.

5) Тавҳидхона муборака равоқи.

Ушбу айвонниг масоҳати 106 квадрат метрни ташкил этиб, Исломий инқилоб майдонининг шимоли қисмида ҳамда Дорулфайз

ва Дорулшукр айвонларининг шарқий қисмида жойлашган ва йўллак орқали Аллоҳберди айвонига ҳамда ғарб томонидан Исломий инқилоб майдонидаги Олтин айвонга уланган.

 

6) Дорулфайз муборака айвони.

Ушбу айвоннинг масоҳати эса 112 квадрат метрни ташкил қилади ва Муборак бошнинг орқасида жойлашган ҳамда равзаи мунаввара билан уланган.

 

7) Дорушшукр айвони.

Ушбу айвоннинг масоҳати 73 квадрат метрни ташкил қилиб, унинг бинолари равзаи мунаввара билан боғланган. Дорушшукр айвони ҳарамнинг шимоли-ғарбида ва Болосар масжидининг шимолида жойлашган ва кичик йўлак орқали Дорулфайз айвонига уланган.

 

8) Дор-ул-ихлос муборак равоқи

Бу муборак равоқ 123 метр квадрат масоҳатида Равзаи Мунаввара ғарбий томонида ва Имом Ризо (а) мақбарасининг бош қисмида жойлашган  уч равоқ Дор-ус-сиёда, Дор-уш-шарқ ва Дор-ул-вилоя ўртасида жойлашган.(Имом Ризо(а) мақбарасининг бош томонида жойлашган масжиднинг кенгайтирилгандан сўнг ҳозирги пайтда бу масжиднинг бир қисми ҳисобланади.)

 

9) Дор-уш-шараф мубррак равоқи

Бу муборак равоқ 131 метр квадрат масоҳат билан Равзаи Мунавваранинг шимоли-ғарбида жойлашиб, Остони Қудси Разавийнинг қадимий жойларидан бири ҳисобданади. Бу бино Дор-ул-вилоянинг шимолида жойлашган ва ўтмишда равоқ шаклида бўлмаган, аммо бу маҳаллада ўзгаришлар юзга келиши натижасида ҳижрий шамсий 1343 йили мустақил равоқ сифатида ишга топширилиб Дор-уш-шифо деб аталди.

 

10) Дор-ус-сиёда муборак равоқи.

Бу равоқ 311 метр квадрат масоҳати билан Равзаи Мунавваранинг энг қадимги равоқларидан бири ҳисобланади. Бу равоқ Равзаи Мунавваранинг жануби-ғарбида, шимолдан жанубга қараб чузилган. Бу равоқни Дор-ус-сиёда деб аталиши сабаби ўтган замонларда бу маҳалл Ҳазрати Али (а)хонадони ва содотларнинг йиғилиш макони бўлган ва бу жойда у оила аъзолари ишларига тегишли масалаларни машварат этиш учун жамъ бўлишган.

 

11) Дор-ул-Ҳифоз муборак равоқи

Бу муборак равоқ Равзаи Мунаввара ва Гавҳаршод масжиди ўртаси ва жанубий самтида жойлашган. Бу бино Гавҳаршод бону буйруғи асосида тўқизинчи асрнинг бошларида ҳижрий қамарий 841 йилда Гавҳаршод масжиди билан бир вақтда қурилган.  Бу муборак равоқ 183 метр квадрат масоҳатга эга бўлиб, ўтмишда қорийлар йиғиладиган маҳалла бўлган.

 

12) Дор-ус-салом муборак равоқи

Дор-ус-салом боҳашамат равоқи Равзаи Мунавваранинг жанубий шарқий томонида жойлашган ва Дор-ул-Ҳифоз равоқи шарқида Темурийлар даврига мансуб икки бино ўрнига қурилган. Бу бинонинг пойдивори Гавҳаршод Хотун ва унинг дастури асосида қурилган. Бу равоқнинг масоҳати 202 метр квадратни ташкил этади.

 

13) Дор-ул-Изза муборак равоқи.

Бу мунаввара равоқ Равзаи Мунавваранинг жанубий шарқида Дор-ус-салом ва Дор-уз-зикр равоқлари ўртасида жойлашган. Бу равоқ  95 сантиметр Дор-ус-салом равоқи еридан баландликка жойлашган ва шимол томонидан Дор-ус-сурурга, жанубдан Гавҳаршод масжиди айвоннида , машриқдан Дор-уз-зикр ва ғарб томонидан Дор-ус-салом равоқига чегарадошдир. Мазкур мунаввара равоқ 72 метр квадрат масоҳатини ишғол этади.

 

14) Дор-ус-сурур муборак равоқи

Дор-ус-сурур муборак равоқи 121 метр квадрат масоҳатида Равзаи мунавваранинг жанубий шарқида Дор-ус-саода ва Дор-уз-зикр равоқлари ўртасида жойлашган ва Дор-ус-саода ва Дор-уз-зикр равоқлари ўртасидаги Равзаи мунавварага ташриф этувчи йўлларнинг бирида жойлашиб, Равзаи мунавварага кириш йўлларининг бири ҳисобланади. Бу равоқ шимол томонидан Дор-ус-саодага ва жануб томонидан Дор-уз-зикр, Дор-ул-изза ва шарқдан озодлик майдонига ва ғарб томонидан Дор-ус-салом равоқига боғланган.

 

15) Дор-уз-зикр муборак равоқи

Дор-уз-зикр муборак равоқи олдинги равоқларга қараганда янги қурилган ва 207 метр квадрат масоҳатида Равзаи Мунавваранинг жанубий шарқида ва Озодлик майдонининг жануби-шарқида жойлашган. Бу бино шимолдан Дор-ус-сурурга, жанубдан Дор-уз-зуҳд, ғарбдан Дор-ул-изза ва машриқдан Озодлик майдони билан чегарадошдир.

16) Дор-уз-зуҳд муборак равоқи

Дор-уз-зуҳд муборак равоқи Равзаи Мунавваранинг жануби-шарқида жойлашган энг чиройли ва ҳашаматли равоқлардан бири  бўлиб, 273 метр квадрат масоҳатида жойлашиб жанубдан Имом Хумайний (р.а) равоқига, шимолдан Дор-уз-зикр равоқига, машриқдан Шайх Баҳоий равоқига ва ғарбий томондан ташрифот йиғилиш залининг йўлакчасига чегарадошдир ва Шайх Баҳоий мақбарасига учта кириш йўлига эга.

17) Шайх Баҳоий муборак равоқи

Бу бино Равзаи Мунавваранинг жануби-шарқида жой топган бошқа  равоқлардан биридир ва 160 метр квадрат масоҳатида жойлашаган ва шимол томондан Озодлик майдони ва жануб томонидан Имом Хумайний (р.а) равоқига, машриқдан Дор-ул-ибода равоқига ва мағрибдан Дор-уз-зуҳд равоқига чегарадошдир.

 

18) Дор-ул-ибода муборак равоқи

Дор-ул-ибода равоқи 1353 ҳижрий шамсий йилида қурилган бўлиб 158 метр квадрат масоҳати билан Равзаи Мунавваранинг жанубий шарқида жойлашган энг охирги равоқдир. Бу равоқ шимол самтидан Озодлик майдонига, машриқ ва жанубдан Имом Хумайний (р.а) равоқига ва ғарб томондан Шайх Баҳоий равоқига боғланган.

 

19) Дор-ул-вилоя муборак равоқи

Дор-ул-вилоя равоқи Ҳавзаи Ҳарами муттаҳарнинг энг катта равоқларидандир. Бу бино Равзаи Мунавваранинг ғарб томонида Исломий Инқилоб майдони ва Исломий Жумҳуриятининг майдонлари ўртасида жойлашиб 1742 метр квадрат масоҳат жойни эгаллаган ва Исломий Инқилоб майдони қурилган бир вақтда бино этилиб, фойдаланишга топширилган.

Дорул-Ҳидоя муборак равоқи

Ушбу муборака равоқ 1002 метр квадрат масоҳатга эгадир.  Бу равоқ Шайх Баҳоий ва Исломий Жумҳурият саҳнаси ўртасида жойлашган Мунаввара Равзанинг жануб –ғарбидаги равоқларидан ҳисобланади.

Ушбу равоқ Ҳазрат Имом Ризо (а) ҳарамларининг кенг ва катта масоҳатдаги равоқларидан биридир ва шимол томонидан, Дорулвилоя равоқи ва жанубдан  Дорулраҳма равоқи,  шарқ томонидан Дудар мадрасаси ва ғарб томонидан Исломий Жумҳурият саҳнаси бу равоқни қамраб олган.

Дорурраҳма муборака равоқи

831 метр- квадрат масоҳатга эга Дорурраҳма равоқи  мунаввар равзанинг жануб –ғарбида ва шайх Баҳоий ва Исломий Жумҳурият саҳнаси орасида жойлашган.

Дорул-Ижоба равоқи

Ушбу муборак равоқ 1965 метр квадрат масоҳатга эга ва Дорулвилоя равоқининг қуйи биносидир.

Дорулҳикма муборака равоқи.

Ушбу равоқ 477 квадрат метр масоҳатгаэга ва Озоди (Озодлик) саҳнасининг шимол –ғарбида жойлашган.

Дорулҳужжа муборакка равоқи

Дорулҳужжа равоқи 6409 квадрат метр базислари билан, мутаббарика маконлар сатҳидаги энг қадимий бўлган Исломий Инқилоб саҳнасида қурилган.

Имом Хумайний (р.а) муборакка равоқи

Иккиқаватли ушбу равоқ 11824 квадрат метр масоҳатга эга. Бу эса Мунавара Равзанинг жанубида жойлашган энг йирик равоқдир.

Дорулкаррома муборакка равоқи

Ушбу равоқ Исломий Инқилоб саҳнасининг шимол шарқида жойлашган ва 500 квадрат метр масоҳат ва 2000 метр квадрат базиси билан 6 йил олдин қурилан.

Шайх Тусий муборакка равоқи

Ушбу равоқ 1800 квадрат метр масоҳатга эга бўлиб, Шайх Тусий басти (ҳудуди)нинг қуйи қаватидадир. Айни ҳолда никоҳ маросимилари ушбу мавзеда барпо этилади.

Шайх Ҳур Омилий муборака равоқи

2400 квадрат метр масоҳатга эга бу равоқ 3 йил олдин номоз- ибодат фазосини кўпайтириш мақсадида Шайх Ҳур Омилий бастининг биринчи қаватида қурилган.

Ғадир муборака равоқи

Ушбу равоқ Ғадир саҳнасининг шимол –шарқида жойлашган.

Кавсар муборакка равоқи

Ушбу муборакка равоқ Разавий жомеъ саҳнаси шимол –шарқи ва Кавсар саҳнасининг жанубида жойлашган.

Имом Хумайний (р.а) муборакка равоқининг қуйи қаватидаги равоқ

Ушбу муборака равоқ Имом Хумайний (р.а) равоқининг биринчи қаватида жойлашган.

Пок ҳарамнинг Муқаддас саҳналари

Саҳнаинг шакли ва таърифи

Мунаввара равзанинг очиқ фазосини саҳна деб атайдилар.

Исломий Инқилоб Муқаддас саҳнаси

Ушбу саҳна Атиқ ва ё эски саҳна номи билан машҳурдир.  Бу саҳна Остони Қудси Разавийнинг энг қадимий ва шукуҳли саҳналаридан ҳисобланади.  Мазкур саҳна барча айвонлари билан 7515 метр квадратни ташкил этади. 4 айвонга эга дир. Жанубий айвон (айвони тило ё олтин айвон),  ғарбий айвони (айвони соат ё соат айвони), шимолий айвони (айвони Аббосий ё Аббосий айвон), шарқий айвони (айвони нақорахона ё нақорахона айвони)

Исломий Инқилоб саҳнасидаги тарихий маконлар

Нақорахона

Ушбу бино бу саҳна шарқий айвонининг иккинчи қаватида жойлашган.

Тарихчилар асарларига кўра,  бу маконда 9 -10 чи  ҳижрий қамарий асрда нақора чалинаркан.

Йил давомида икки маротаба яъне қўёш чиқиши ва ғурубида карнай ва табл садоси остида нақора чалинади.

Нақорахона зикри

Биринчи гуруҳнинг бош нақорачиси карнайни Имом Ризо (а) гунбадлари томонига қаратиб салом унвони ила қўлга олади ва қуйидагича чалинади. Бу оҳанг эса шу мазмунда дир: Дунё ва уқбо султони Али ибн Мусарризо (а)

Бошқа 4 нафар нақорачилар ё ўзи карнайчилар ҳам чалинишга бошлайдилар ва улар оҳангининг мазмуни эса " Имом Ризо (а)" ни ифодалайди.

Бош нақорачи ё карнай чалуви қайта Ул Ҳазрат гунбади томон оҳанг чалишга бошлайди ва бу эса "Имом Ризо (а)"  номини такрорлаш маъносида дир. Бошқалар ҳам шу мазмунда яъне Имом Ризо (а) номини оҳанг билан такрорлайдилар.

Иккинчи гуруҳ бош нақорачиси  "Мавло, Мавло, Мавло Али бин Мусарризо (а)"  деган сўзни оҳангда ифодалайди.

-

3 чи гуруҳ бош нақорачиси ҳам,  карнайни гунбад томон қўлга олиб, "даврон даврони Имом Ризост(а) яъне даврон Имом Ризо (а) даврони дир" " мазмунидаги оҳанг чалийди.

 

-        Яна қайта бу оҳангда "Даврон бечораларга ёрдам берувчи Имом Ризо (а) давронидир" мазмунини ифодалайди.

 

Бошқалар эса ўз навъидаги оҳанглар билан шу мазмунни жавоб беришади " Эй додраси дармондагон яъне бечораларга ёрдам берувчи"

Бошқа ижро этувчилар  сўнгида ушбу мазумундаги оҳангни чалишади "Фарёдрас ё фаттоҳ ва ё фаттоҳ"

Шифохонаи нодирий (Нодир шифохонаси)

Ушбу тарихий бино ҳам, исломий инқилоб саҳнаси ўртасида жойлашган ва  Исмоил Тиллоий шифохонаси номи билан машҳур бўлган.

Тарихий ривоятларига кўра,  ушбу шифохона ҳижрий –қамарий 1144 ва 1145 йиллар ўртасида бунёд этилган. Уни сангоб –и яъне сув сақлайдиган тош қазони холис мармардан қурилган. Ушбу мармар тошлар ҳам Нодиршоҳ Афшор фармони билан Машҳадга келтирилган.