Ироқдан Мадагаскаргача: Имом Ризо/а/га муҳаббат ҳақида глобал ҳикоя
-
Ироқдан Мадагаскаргача: Имом Ризо/а/га муҳаббат ҳақида глобал ҳикоя
Эрон Маданий инқилоб олий кенгаши аъзоси ўз сўзларида, Имом Ризо/а/ зиёратгоҳи ҳар йили 5-7 миллион эронлик бўлмаган зиёратчиларга эга бўлиб уларнинг 60 фоизи араб дунёсидандир, деб айтди.
Эрон Маданий инқилоб олий кенгаши аъзоси ва Теҳрон университетининг жаҳоншунослик факултети декани ҳужжатулислом вал муслимин Сайид Саидризо Омилий бу ҳақда қуйидагича деди: Имом Ризо/а/ ҳарамлари ҳар йили эронлик бўлмаган 5-7 миллион зиёратчига эга. Ироқдан, Баҳрайн, Қувайт, Ливан ва Сурияга қадар Имом Ризо/а/ гзиёратига келган хорижлик зиёратчиларнинг 60 фоизи араб тилида сўзлашувчилардир.
Омилий ўз сўзларида бу зиёратчиларнинг қарйиб 20-30 фоизи Имом Ризо/а/ зиёратига покистонлик, ҳиндистонлик ва урдузабонлардир. Қолганлари эса Имом Ризо/а/ ҳузурига дунёнинг бошқа бурчакларидан, хусусан, озарийзабон мамлакатларидан келган зиёратчилардир. Озарбойжон республикаси, Туркия, Европа ва Африка мамлакатлари зиёратчилари, деб маълум қилди.
Теҳрон университети жаҳоншунослик факултети декани шунингдек муҳими шундаки, Эрондаги суннийлар ва дунёнинг бошқа минтақаларидан суннийлар ҳам Имом Ризо/а/нинг доимий зиёратчиларидир, деб таъкидлади.
Остони Қудси Разавий зиёратгоҳи васийлиги томонидан эълон қилинган статистик маълумоларга асосан, Имом Ризо/а/ ҳар йили 10 000 мусулмон бўлмаган зиёратчиларни қабул қилади. уларнинг баъзилари диинй эътиқодга эга эмас, аммо Имом Ризо /а/нинг жозибаси туфайли зиёрат қилиш учун келадилар.
Имом Ризо /а/ шаҳид бўлган кунларда бу буюк имом зиёратгоҳи атрофида 150 та юришлар бўлиб ўтади, улардан бир нечтасига эронлик бўлмаганлар Аҳл Байт/а/ га содиқ ироқликлар урдузабонлар озарийзабонлар бошчилик қилишади. Ҳатто Мадагаскардан Имом Ризо/а/ зиёратчиларига хизмат қиладиган кортежламииз бор. Имом Ризо/а/ зиёратчиларининг хилма-хиллиги Карбалода ва Имом Ҳусейн /а/ зиёратчилари, орасида ҳам мавжуд бўлиб, барчани бир байроқ остида бирлаширган ушбу маданий жиҳатга эътибор қаратиш керак, деб аниқлик киритди Омилий.