Гунбазнинг атрофида катибалар ёзилган
-
Гунбазнинг атрофида катибалар ёзилган
Биринчи гунбазнинг атрофида 6,74 метр баландликда ва икки сатрда 1,9 метр кенглигида кўк рангда бўлган гунбаз танасида зарҳал сулс хатти билан Алиризо Аббосий номи ёзилган.
Ушбу катибада шоҳ Аббос Сафавийнинг Исфаҳондан Машҳадгача пиёда келгани ва унинг ҳижрий-шамсий 1010 ҳижрий шамсий 1016 чи йилларда тилло рангда безалган мунаввар гунбазда бўлгани борасида қуйдагича ёзилган:
"Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Субҳон Худосидан буюк тавфиқлар шул эдики, араб ва ажам пожшоҳларининг буюк шоҳи ва оқоси набавий пок насабга эга, ушбу малакутий ва нуроний разва ходимларининг хоки пойи ва маъсумин аждодлари асарларини тарқатувчи Султон, Зода Султон Соҳибзафар Шоҳ Аббос Ҳусейний Мусавии Сафавий Баҳодурхонга саодат ва бахт насиб этди ва пойтахт Исфаҳондан пиёда ушбу шариф ҳарамни зиёрат қилишга мушарраф бўлди ва ушбу пок гунбазни безашда ўзининг холис сарватларидан харж қилди, 1010 йилдан бошлаб, 1016 йилда охирга етказди".
Ушбу гунбазнинг шимолий томонидаги катибанинг ўрта қисмида Аббосийлар айвонининг қаршисида исломий инқилоб ҳовлисидаги лавҳда яшил заминда исломий инқилобнинг ғалабасидан кейин гунбазнинг тиллокорлик билан қайтадан таъмирланганининг тарихи ёзилган.
Катибанинг матни шундай шарҳланган: "Набавий беъсатининг 15 асри бошланишида ва Эроннинг азим исломий инқилоб ғалаба қилган кун арафасида Қоъиди аъзам Имом Хумайний (р.а.) раҳбарлигида гунбазнинг таъмири ва зарҳал билан (тиллакорлик) безатишлар якун топади. Сафар –ал-Музаффар қамарий 1400".
Гунбазнинг пастги қисмида 4 қаторли ҳалқа ёзувлар билан безатилган Имом Муҳаммад Ризо ёзган хат кўринади. Ушбу катиба шоҳ Сулаймон Сафавий замонида ҳижрий-қамарий 1086 йили ёзилган ва шу саналарда гунбазнинг тилло ранги билан безатилиши ва таъмирланишига ишора қилинган.
Тўрт қатордаги гунбазнинг бир қисми ҳижрий-қамарий 1086 йили ер силкинишларидан кейин таъмирланди ва Қуръони мажиддан оятлар ёзилган бошқа уч қатори Ҳижрий-қамарий 1330 (шамсий 1291) йили гунбазнинг руслар тўп билин ўққа тутган воқеаларга тегишлидир.
5. Миноралар (Гулдасталар)
Минора таърифи: минора ё минор луғатда нур жойи ва ёрқинлик макони, истилоҳдаги маъноси эса қад кўтарган бинони ифода этади. Қадимдан улардан диний мадрасалар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва айвонларнинг устидан ичкарига нурнинг тушиши ва азон айтиш жойи сифатида фойдаланишарди.
Бугунги кунларда Имом Ризо (а) ҳарамлари мажмўасида Гуҳаршод масжидининг 2 баланд минораси билан биргаликда 12 минора мавжуд.
Исломий инқилоб саҳнида баландлиги 5,40 метр бўлган Болои Сар минораси қурилган бўлса, Нодирий номи билан Аббосий айвонининг ёнида тилло билан безатилган минора унинг ёнида жойлашган, икки олтин минора Исломий жумҳурият майдонида ўрин олган ва яна олти минора эса Жомеи Разавий майдонида ҳамда иккита чиройли безатилган минора безатилган Гуҳаршод жомиъ масжидида жойлашган.
6. Мутабаррака айвонлар (равоқлар)
Равоқ таърифи: Мутаҳҳар (пок) ҳарамнинг усти ёпилган ибодат фазоларни равоқ дейишади. Имом Ризо(а) ҳарамларидаги айвонлар қўйдагилардан иборат:
1) Ҳотамхоний гунбазининг муборака равоқи.
Ушбу айвоннинг масоҳати 154 кв. метрни ташкил этади ва ҳарамнинг шарқий қисида жойлашган. Ушбу айвон ҳижрий қамарий 1010 йили Сафавийлар замонида Хонумбек Урдубодий томонидан қурилган ва ҳижрий-қамарий 1296 йили таъмирланган.
2) Доруссаоданинг муборака равоқи. Ушбу айвоннинг масоҳати 158 кв.метр бўлиб, ҳарамнинг шимолий қисмида жойлашган.
3) друззиёфа муборака айвони.
Ушбу муборак равоқни Мирзо Шофеъ Қазвиний ҳижрий-қамарий 1301 йили бир қазвинлик савдогарнинг маблағи билан қурган. Айвоннинг масоҳати 164 квадрат метрни ташкил этади.
4) Оллоҳбердихон муборака равоқи.
Ушбу равоқнинг масоҳати 173 кв. метр бўлиб, ҳарамнинг шимоли-шарқида ва Тавҳидхона айвонининг шарқий қисмида жойлашган.
5) Тавҳидхона муборака равоқи.
Ушбу айвонниг масоҳати 106 квадрат метрни ташкил этиб, Исломий инқилоб майдонининг шимоли қисмида ҳамда Дорулфайз
ва Дорулшукр айвонларининг шарқий қисмида жойлашган ва йўллак орқали Аллоҳберди айвонига ҳамда ғарб томонидан Исломий инқилоб майдонидаги Олтин айвонга уланган.
6) Дорулфайз муборака айвони.
Ушбу айвоннинг масоҳати эса 112 квадрат метрни ташкил қилади ва Муборак бошнинг орқасида жойлашган ҳамда равзаи мунаввара билан уланган.
7) Дорушшукр айвони.
Ушбу айвоннинг масоҳати 73 квадрат метрни ташкил қилиб, унинг бинолари равзаи мунаввара билан боғланган. Дорушшукр айвони ҳарамнинг шимоли-ғарбида ва Болосар масжидининг шимолида жойлашган ва кичик йўлак орқали Дорулфайз айвонига уланган.