Ҳарамшунослик
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10432-Ҳарамшунослик
Ҳозиги пайтгача Ҳазрати Ризо (а) мазорида учта қабрусти тош қуйилган бўлиб, ҳар бири таърихий қадриятга эгадир.
(last modified 2018-08-22T13:18:46+00:00 )
декабр 10, 2016 08:07 Asia/Tashkent
  • Ҳарамшунослик
    Ҳарамшунослик

Ҳозиги пайтгача Ҳазрати Ризо (а) мазорида учта қабрусти тош қуйилган бўлиб, ҳар бири таърихий қадриятга эгадир.

Бу тошлардан биринчи ва энг қадимгиси мармар тошидан иборатдир ва ўлчами 40х30 см бўлиб, ушбу тошларни сақлаш учун ташкил этилган музей-кўргазмасида қўйилган. Иккинчи тош оқ рангли мармар тошидан ясалган. Учинчиси Ҳазрат мазоридаги тошдирким, Язд шаҳрининг Турон конидан келтирилган ва  жуда машҳур ва мумтоз тошлардан бири ҳисобланади. Бу тош яшил рангли ва узунлиги 2метру 20см ва баландлиги 1метру 10см ва оғирлиги 3600 кг-дан иборатдир ва 1379 ҳижрий қамарий йилда саккизинчи Имом (а) қабрининг устида бешинчи мақбарани алмаштириб унинг ўрнига қуйилди.

 

2- Мутаҳҳар мақбаралар:

Мақбара (қабрусти панжаралар): Бу ёғочли ва темирдан ясалган панжарали сандуқдирким, зариҳ деб аталади. Мақбара устида қуядиган тошлар миқдори ҳозиргача 5та бўлиб, қўйдаги номлар билан маълумдир.

Биринчи қабрусти панжара (зариҳ) (Саффавий давридан қолган ёғочли зариҳ )

Бу мақбара яғочдан ясалган ва темирли тасмалардан иборат бўлиб, тилло ва кумуш билан безатилиб ва ҳижрий қамарий 957 йилида Саффавийлар подшоҳи Шоҳ Таҳмосб замонида мақбарини устига қуйилган эди. Вақт ўтиши билан бу мақбарадан нишона ва асар қолмаган.

Иккинчи мақбара (Нигин мақбараси Нодирийлар давридан )

Бу мақбара темирдан ясалган бўлиб, қимматли тошлар билан безатилган ва Нигин исми билан маъруф ва машҳурдир ва 1160 ҳижрий қамарий йилда Ризоқули Мирзо уғли ва Нодиршоҳ Афшор набераси Шоҳрух Мирзо бўйруғи билан барпо этилганди. Остони Қудси Разавийга вақф қилиниб бу шариф мақбара устига қуйилди.

Учинчи мақбара (Пўлатдан тайёрланган мақбара, Қожор давридан нишона)

Бу оддий темирли мақбара улчами 3х4 метр ва баландлиги 2 метр атрофида бўлиб, 1238 ҳижрий қамарий йили Ҳарами мутаҳҳардаги Нигин нишонли зариҳ-мақбара устига ўрнатилди.

Тўртинчи мақбара (Ширу шакар, яъни сут ва шакар мақбараси)

Тўртинчи тилло ва кумушли мақбара "Шир ва шакар" номи билан машҳурдир ва ҳижрий қамарий 1338 йили 60/4*3 узунлиги ва 3/90 метр баландликка эга бўлиб, Нигин Нишон мақбараси устига жойлаштирилди. Бу мақбара марҳум устод Саййид Абулҳасан Ҳофизиён лоиҳаси бўйича, устод Ҳожи Муҳаммад Тақий Зуфунун Исфаҳоний ҳунармандлиг ва маҳорат билан қурилган.

Бешинчи мақбара (Симин ва заррин мақбараси)

Ҳижрий қамарий 1372 йили Остони Қудси Разавий мажмўа раиси Ҳазрати Оятуллоҳ Воиз Табасий дастури асосида ва Устод Фаршчиён лоиҳаси билан янги мақбарани қурилиши бошланди. Мақбаранинг ташқи доираси "ёсин" ва "ҳал оти" муборак сураси тилло ва кумуш рангли сулс хатти билан зийнат берилган ва бу мақбарини тўрт томонида  14-та кичик дирезачада 14 маъсум алайҳиссалом бегуноҳлар номлари сабт этилган ва беш ва саккиз баргли чизилган гуллар,- беш тайибалар Аллоҳ, Муҳаммад(с), Ҳазрати Фотима, Ҳазрати Алий, Имом Ҳасан ва Имом Ҳусейн ва Худонинг саккизинчи ҳужжати Имом Ризо(а) ҳазратлари номларини  билдирувчи нишоналар ва манзара қарор топган. Кунга боқар галлар сурати Имом Ризо(а) лақаби Шамс-уш-Шумус лақаби, яъни Қуёшлар қуёши маънони билдирадиган нишонадир. Мутаҳҳар мақбаранинг шифти ва диворларини Устод Фарашчиён лоиҳалаштирган ва устод Кештий Ороий Широзий ва унинг ҳамкорлари ҳунармандлигида Оллоҳ номи ва нақшу нигорлари жуда бадеият ва чиройли тарзда зийнат берилган.

Бу мутаҳҳар мақбара шакли етти йилдан кейин олий кайфият ва ниҳоят мустаҳкамлик 12 тонна оғирлиги, 4,78х3,73 узунлиги ва баландлиги 3,96 метр билан бошқатдан қурилиб жойига қуйилди. 1379 йили 16 озар ойида Қурбон саъид байрами муносибати билан Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаий иштирокида бу мақбараи мунаввара очилиш маросими ўтказилди.

3-Муттаҳар гумбаз

Муттаҳар гумбаз, иккиқавватли гумбаздан иборат бўлиб, муттаҳар мақбара устида жойлашган. Муттаҳар гумбазнинг биринчи қавати ҳарамнинг шифти ҳисобланиб, ушбу гумбаз ойсимон ва чиройли хатлар билан чирой берилган ва уни "Қубба"-деб аташадилар. Гумбазнинг иккинчи қавати биринчи гумбазнинг устидадир ва у "Гумбаз" номи билан маълум. Қуббанинг баландлиги ердан 18,80 метрга тенгдир.

Гумбазнинг иккинчи қавати, яъни Тилло рангли гумбаз ташқи кўринишни ташкил этади. Унинг баландлиги ердан энг охирги  чуқисигача  31,2 метрни ташкил этади. Қубба ва гумбаз ўртасидаги бўш фазо 13 метр бўлса ,гумбазнинг ташқи доираси бўлса, 42,10 метрдир.

Гумбазнинг тилло ранг билан безатилган доира шакли гумбазнинг бошигача 16,40 метр ва гумбазнинг доираси баландлиги 3,50 метр бўлиб, тилло рангли гумбазнинг бошланиш нуқтасигача 4,79метрни ташкил этади.