Хуросон ғариби
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i10972-Хуросон_ғариби
Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларига нисбатан ишлатилган. Бу ҳақда "Асботал васфия" китоби гувоҳлик беради.
(last modified 2018-08-22T17:48:52+00:00 )
декабр 17, 2016 13:58 Asia/Tashkent
  • Хуросон ғариби
    Хуросон ғариби

Имом Ризо алайҳиссалом ҳазратларига нисбатан ишлатилган. Бу ҳақда "Асботал васфия" китоби гувоҳлик беради.

азизлар!Ўтган суҳбатимизда таъкидлаганимиздек,Имом   истилоҳи   муқаддас  ислом   таълимотида  ниҳоятда   аҳамиятли   истилоҳ   ҳисобланади.   Бу  истилоҳмусулмон    уммати тасаввурида  пайғамбар  (с)  ўринбосарларини    жонлантиради. Имомлар   Расулуллоҳ  (с)   риҳлатларидан  сўнг исломнинг   музаффар  байроғини   қўлга олиб, Аллоҳнинг    халқини   ҳидоят сари   чорлаганлар. Улар    элга  илмий, сиёсий, ижтимоий ва  маънавий   раҳбарлик  масъулиятини   зиммага  олишган.

Донишмандларнинг   тадқиқотлари   бўйича   биринчи  маротаба "Имом"  истилоҳи   ҳижрий-қамарий  тўртинчи  асрда  Имом  Ризо алайҳиссалом ҳазратларига  нисбатан  ишлатилган. Бу  ҳақда  "Асботал  васфия"  китоби   гувоҳлик  беради.

Диний  таълимотда   улкан    ҳурмат-эҳтиром   нишонаси бўлган   "Имом"  истилоҳини ишлатиш   ҳар кимга  ҳам

лойиқ  кўрилмасди,  албатта.   Бу  арзирли  сифатни    Имом Ризо (а)га  ул ҳазратнинг   чексиз  билим,  ҳамда   ҳайратланарли   зухд ва   тақволари  учун   беришган.

Имом   Ризо (а) ҳазратларидан  кейин  олий  инсоний  сифатлар  билан  безанган    диннинг   улуғ донишмандларини  ҳам   имом  деб   атайдиган  бўлишди.

Шерозий  исмли   машҳур  адиб  ва   мутафаккир   эса  ўзининг  "Равзатул  аҳбоб" китобида    шундай   ёзади:

"Али  бин   Мусо  Ризо (а)   халқ  билан   ўзларининг   тилида  сўзлашар, барча    тилларда  сўзлаган   пайтлари  нутқлари  ўша  тил   соҳибларидан  кўра   равон ва   гўзал эди. Нурли  марқадлари   дунёнинг   барча  бурчакларидан   келадиган   муштоқларнинг    зиёратгоҳидир".

"Ал  фусул"  китобининг  соҳиби  Ибн  Сабоғ  Имом Ризо  (а)    ҳақида  шундай ёзади: " Али  ибн  Мусо  Ризо (а)нинг хислатлари   бир маромда   сафга  тизилган   низомийларни   эслатади.  Фазилатларининг   бири -биридан  устун,  бири-биридан   гўзал.  Ул ҳазратнинг   ҳамида   аҳлоқ   ва  эзгу  хислатлари   хайратланарли  даражада улуғдир.  Имом  Ризо  (а)  ўз дўстлари  учун  бахт-саодат  келтирувчи   саъд   юлдузи кабидир".

"Равзатус   сафо" нодир  тарихий  китобнинг    муаллифи

Бурҳониддин    саккизинчи имом    фазилатлари   ҳақида   ёзади: "Имом  Ризо (а)нинг   маноқиб ва каромотлари   ҳақида  жуда   кўп  ривоятлар  мавжуд. Бу  улуғ  пешвонинг  азамат ва буюклигидан   далолат берувчи ривоятларда келтирилган  таъриф  ва   тавсифлар   мени  ҳайратга  солди".

Ислом оламидаги таниқли шахсиятлардан яна бири Жувайний Хуросоний ўзининг улкан китобидан бир қисмини имом Али бин Мусо Ризо (а) ҳаёти, фазилатлари, маноқиб ва каромотларига бағишлаган. Олим Имом ҳазратларининг маноқиб ва каромотларини "Фароид ал мастин" китобида баён этиб,   Саккизинчи имом ҳазрат Али бин Мусо Ризо(а)нинг  ўзига хос хусусиятлари, ҳамида ахлоқ ва юксак одоблари, ошкоро каромот ва нуроний сифотларидан бир шингил ҳикоя қилади.

Азизлар, бизга ажратилган вақт ниҳоясига етди. Мавзуни  келгуси шанба куни давом эттириш умидида Сиз билан хайрлашамиз. Меҳрибон  Аллоҳнинг  паноҳида   бўлинг.