тиббўр Ризо
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i11371-тиббўр_Ризо
ЙИЛНИНГ ФАСЛЛАРИГА ҚАРАБ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ
(last modified 2018-08-22T13:18:56+00:00 )
декабр 22, 2016 10:12 Asia/Tashkent
  • тиббўр Ризо
    тиббўр Ризо

ЙИЛНИНГ ФАСЛЛАРИГА ҚАРАБ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБИ

Имом Ризо алайҳиссалом буюрганлар:- Ёзда мижози совуқ, қишда мижози иссиқ бўлган таъоларни истеъмол қилиш мақсадга мувофиқдир.Баҳор ва кўз фаслларида эса шаҳват даражаси  қувват сарфлашга қараб овқатланиш керак. Овқатланишни жисмоний салоҳиятинга тўгри келадиган кунадклик маъмсулий таъомлардан бошланиш керак. Саккиз сотда бир марта, ёхуд икки кунда уч маротиба овқатланиш етарли бўлади.

 

РУМИЙ ОЙЛАРНИНГ ТАФСИРИ

 

01. Озор ( 23 исфанд-24 фарвардин).

Озор баҳори фаслининг  биринчи ойи бўлиб, 31 кеча кундуздан иборат.Ушбу ойда кеча кундуз ҳаво покиза ва ёқимли бўлади.Ер йўмшайди. Ёшлар ҳаяжонга келишади. Организмда балғам камаяди.Ушбу ойда юмшоқ таъомлар, гўшт ва турли кўкат ҳамда пиёз истеъмол қилиш манфаатли.

02. Найсон.(25 фарвардин-23 урдубиҳишт)

Баҳор фаслининг иккинчи ойи бўлиб 31 кеча  кундуздан иборат.  Бу ойда кунлар узайиб мижозлар қувват толади. Ёшлар серҳаракатроқ бўлишади. Шомол шарқдан эсади. Ушбу ойда гўштли таъомлар, кабоб ва шакар ейиш манфаатли. Жимоъ ва ҳаммомда баданга ёғ суркаш, турли ҳушбўй гулларни ҳидлаш яхшидир.

 

03. Ойор. (24 урдубиҳишт-23 хурдод)

Баҳор фаслининг учинчи ойи бўлиб 31 кеча  кундуздан иборат. Ушбу ойда бод-шабада маҳин ва покиза бўлади. Ушбу ойда шўр ва  қаттиқ таъомлар, айниқса  мол гўшти ва сутини еб ичишдан воз кечиш лозим. Тонг пайтида йўвиниш манфаатли, аммо овқатланишдан олдин бадантарбия билан шуғулланиш мумкин эмас.

 

04. Ҳазирон.(24 хурдод-22 тир).

30 кундан иборат. Бу ойда қон ва балғамнинг баданга таъсир қилиши камроқ бўлади. Ушбу ойда чарачатадигон ҳаракатлар,  ёғли гўшт ейиш ва кўп ичимлик ичишдан парҳизлаш лозим. Мушки анбарни ҳидлаш ҳам яхши эмас. Бу ойда кўпроқ мизожи совуқ бўлган таъомлар, шуниндек мева-сабзавотлар истеъмол қилиш манфаатли. Бўзоқ, эчки гўшти, балиқ ва паранда гўштини истеъмол қилиш манфаатли.

 

05. ТАМУЗ (23 тир-22 мурдод).

31 кеча кундуздан иборат бўлиб, ушуб ойда ҳаво ҳарорати кўтарилади ва сувнинг бўғланиш даражаси ошади. Совуқ сув ичиш яхши, агарда бир мартада ичилса. Ушбу ойда суюқ ва тез ҳазм бўладиган таъомларни истеъмол қилиш маъқулроқ. Турли гуллар ва хушбўй гиёҳлардан фойдаланиш зарур.

 

06. ОБ ( 23 мурдод – 22 шаҳревар)

31 кеча кундуздан иборат.Ушбу мизожи совуқ, енгил ва тезда ҳазм бўладиган  таъомларни кўпроқ истеъмол қилишга тўғри келади. Бу ойда жимоъ қилишдан ўзини тийиш керак. Бдан тарбияга камроқ шуғулланиш ва хушбуй гулларни ҳидлаш манфаатлидир.

 

07.ИЙЛУЛ. (23 шаҳревар – 12 меҳр).  30 кеча кундуздан иборат, бу ойда ҳаво покиза бўлади. Савдо мизожга ғалаба қилади. Бир яшар бўлган эчки ва барранинг гўшти, шунингдек ширинликлар истеъмол қилиш манфаатлидир. Ушбу мол гўшти ва кўп кабоб истеъмол қилишдан парҳиз қилиш лозим.Анвот гул ва атрлардан фойдаланиш керак. Қовун ва бодрингдан парҳиз қилишга тўгри келади.

 

08. ТАПШРИНи АВВАЛ ( 22 меҳр-22 обон). 31 кеча кундуздан иборат. Бу ойда турли бодлар ва ҳам боди сабо эсади. Дору истеъмол қилиш яхши эмас.Сувни камроқ ичиш лозим. Ва бу ойда спрот билан шуғулланиш яхши эмас.

 

Жимоъ қилиш, ёғли гўшт истеъмол қилиш, овқатлагандан кеийн турш онор ва бошқа мевалар истеъмол қилиш манфаатлидир.

 

09.ТАШРИНИДУВВУМ (23 обон-22 озар).30 кундан иборат бўлиб, бу ойда ёмғир ёғиши тўхтайди.Кечаси сув ичмаслик керак. Ҳаммомга бориш ва жимоъ қилишни камайтириш лозим.

 

10. КОНУНИ АВВАЛ ( 23 озар- 23 дай). 31 кунда иборат. Бу ойда ҳаво совуқ бўлади ва ташрини аввал ойи учун тавсия берилган нарсалар ушбу ой учун ҳам тааллуқли. Бу суюқ овкат йейиш ва қон тозалаш (четлаш) яхши эмас.

 

11. КОНУНИ ДУВВУМ ( 24 дай- 24 баҳман).  31 кунда иборат. Бу ойда организмдаги балғам кўпаяди. Бу ойда кунида иссиқ сув билан бир марта ювиниш керак.Бданни масаж қилиш ва хушбўй ёғларни унга суркаш тавсия берилади. Ушбу ойда ширинликлар ҳамда балиқ йейиш ва сут ичиш мумкин эмас.

 

12.ШУББОТ ( 25 баҳман- 22 исфанд) . Румий йилнинг сўнгги ойи, 28 кунда иборат. Бу ойда турли шамоллар эсади. Ёмғир ёғади. Ойнинг охирларида ўсимликлар чиқади. Дарахтлар танаси ва мновдалари сув олади. Пиёз, паранда гўшти, мева истеъмол қилиш ва сут ичиш яхши. Кўпроқ ҳаракатда бўлиш, а спрот билан шуғулланиш ва  жимоъ қилиш  манфаатлидир.