Имомнинг Мадинадаги турмушлари
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i14113-Имомнинг_Мадинадаги_турмушлари
Имом Ризо Алайҳиссалом Марвга ҳижрати
(last modified 2018-08-22T17:49:29+00:00 )
феврал 04, 2017 11:36 Asia/Tashkent
  • Имомнинг Мадинадаги турмушлари

Имом Ризо Алайҳиссалом Марвга ҳижрати

Имом Ризо Алайҳиссалом Марвга ҳижрат қилгунларига қадар туғилган жойлари Мадина шаҳрида яшадилар ва у ерда Расулуллоҳ (сав) ва пок аждодлари қабрлари ёнида халқни ҳидоят қилиш ва дин маърифатини баён қилиш билан шуғулландилар. Мадина шаҳри аҳолиси Имомни жуда яхши кўрарди ва Ул Ҳазратни меҳрибон оталаридек билардилар. Сафарларидан олдин Имом Ризо кўп вақтларини Мадина шаҳрида ўтказган бўлсаларда, бутун ислом дунёсида содиқ пайравлари бор эди.

 Имом Ризо Алайҳиссалом Маъмун билан вилоят масаласида қилган сўҳбатларида, бу борада шундай буюрганлар: "Фармонраволик манга ҳеж қандай имтиёз келтирмади. Мадинада бўлган вақтимда, менинг фармоним шарқу ғарбда ўтарди ва Мадина шаҳри кўчаларида юрганимда, мендан азизроқ инсон йўқ эди. Одамлар ўз эҳтиёжларини менга келтирардилар ва ишлари битганидан сўнг менга азиз инсонларидек қарардилар."