Ҳадиси Силсилат-уз-Заҳаб
https://parstoday.ir/uz/news/uncategorised-i14185-Ҳадиси_Силсилат_уз_Заҳаб
Ҳадиси Силсилат-уз-Заҳаб
(last modified 2018-08-22T13:19:30+00:00 )
феврал 05, 2017 07:38 Asia/Tashkent
  • Ҳадиси Силсилат-уз-Заҳаб

Ҳадиси Силсилат-уз-Заҳаб

Силсилат-уз-Заҳаб Имом Ризонинг (а)

Нишопурга келиш тарихини эслатадиган манбаъдир. Бу манбада ёзишича, донишмандлар ва ислом дунёсининг муҳаддислари қизғин кутиб олишини 20 минг котиб ва муҳадислар асарларида сабт этишганлар. Ҳоким Нишопурий Шофеий ўзининг Фароид-ус-Саматин унвонли таърихий китобида ёзади: "Имом Ризо(а) ҳижрий қамарий 200 йили Нишопурга келди." Ў бу йилда Нишопурдаги таърихий воқеалар ҳақида маълумот берган. Самъоний Шофеий "Китоб-ут-тадвин"-да  ёзади. "Ўз оталари ва машҳур ривоятлар ҳақида сўзлайди ва бу саҳифа Имом Ризо(а) ҳужжати бўлади.

 

Ибн Ширвия Дайламии Шофиий бу газетани саҳеҳ ва муътабар ҳисоблаб ва бу матлабни "Фирдавс-ул-ахбор" китобида батафсил баён этган. Имом Ризо(а)нинг Нишопурга келиш жараёнини маълумот берган "Силсилат-уз-Заҳаб" котиблари "Меҳмонномаи Бухоро"-да 10 минг, "Китоб-ул- фусул" китобида 20 минг ва "Василат-ул-Ходим" китобида 30 минг нафар зикр этилган. Аҳмад бин Ҳанбал "Ас-савоиқу-ул- муҳарриқа" китобида "Силсилат-уз-Заҳаб"-нинг ҳадислари азамати ҳақида бундай айтган: "Агар бу ҳужжатларни девона бўлган кишига ўқиб берсам, девоналиг касаллигидан шифо топади "

Абу Наим Исфаҳоний Шофеий умумий тарзда бу ҳадислар ҳақида "Ҳалия-ул-Авлиё" китобида бундай ёзган: "Бу машҳур ҳадис    ва баъзи ўтган муҳаддисларимиз бу ҳужжатлар ҳақида ривоят қилганлар: "Агар бу ҳужжатларни девоналарга ўқиб берилса, ўлар доно ва оқил бўлишади" Абулқосим  Қашмирий Шофеий "Китоб-ул-Фусул" китобида бу ажиб ҳадислар ҳақида бундай зикр этилган: "Бу ҳадис баъзи Сомонийлар подшоҳларига бориб етди (Нуҳ бин Мансур) ва бу ҳадисни тилло билан ёзишга дастур берди ва ўлганидан кейин ўзи билан қабрга кумишни васият қилди"

Абу Ҳомид Ғазолий Шофеий "Силсилат-уз-Заҳаб" ҳадис шарҳи китобида муфассал ва батафсил бу ҳадис ҳақида маълумот берган. Дайламии Шофеий "Файз-ул-Қадир" китобида "Силсилат-уз-Заҳаб" ҳадисини муфассал тафсир этганидан сўнг ажабланарли ва ҳайратланарли ҳадисни зикр этади. Заранди Ҳанафий "Маориж-ул-Вусул" китобида "Силсилат-уз-Заҳаб" ҳадиси азамати ҳақида тавсиф берган: "Парвардигоро! Бизни қиёматдаги азобингдан эмин айлагил, чунки фақат сен олий мартабали, жалил, кечирувчи ва улуғсан ва бу ҳадис шаксиз Азим пайғамбаримиз  тавассути ила айтилган.

Бу ҳадис азамати ҳақида Абдулвосеъ Ҳанафий "Санад-ул-Имоми Зайд" китобида келтирган пок ва олий мартабали Набий Акрам авлодига тегишли ривоят тилло ранг билан ёзилди. Чахий Ҳанафий "Меҳмонномаи Бухоро" китобида ёзадиким, бу ҳадиснинг хос жиҳатларидан бири бу агар ҳалокат тушагида ётган касал кишига ўқилса ва агар унинг ажали таъхир этган бўлса, унда албатта саломатлик аломатлари зуҳур этади. Ва мен фақир банда мазкур ҳадисни кўпгина беморларга ўқидим ва унинг таъсирини тажрибада курдим.