Гулноранинг суди қачон бӯлади?
Келаси ҳафта Ўзбекистонга бориб, катта миқдордаги коррупция ва пул ювиш иши фигурантлари, хусусан Гулнора Каримова билан юзма-юз гаплашишни режалаштирган Швейцария терговчилари сафари номаълум муддатга қолдирилди
Айтишларича сафарнинг қолдирилишига Ўзбекистон томони берган расмий жавоб сабаб бўлган.
Тошкентнинг жавобида¸ Гулнора Каримова устидан Тошкентда ҳам суд мажлиси белгилангани боис¸ у билан швейцарияликларнинг учраша олмаслиги айтилган.
Швейцарияда 2012 йил июлида очилган жиноий иш доирасида олти Ўзбекистон фуқароси – Гулнора Каримова¸ Беҳзод Аҳмедов¸ Рустам Мадумаров¸ Гаяне Авакян¸ Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собировлар катта миқдордаги коррупцияга алоқадор пул ювиш жиноятларида гумонланмоқда.
Бу шахслар номига Швейцариянинг Lombart Odier банкида очилган ҳисоб рақамларидаги 800 миллион АҚШ долларидан кўпроқ маблағ¸ мазкур тергов доирасида музлатиб қўйилган.
Келаси ҳафта Тошкентга боришни режалаган Швейцария федерал прокурори Патрик Ламон бошчилигидаги тергов гуруҳи Ўзбекистон ҳукуматидан мазкур иш доирасида гумонланувчилар¸ хусусан¸ Гулнора Каримова билан юзма-юз сўроқ-жавоб қилиш имкони берилишини сўраган.
Аммо вазиятдан хабардор швейцариялик мулозимга кўра¸ Тошкентдан берилган жавоб¸ бу сафарни қолдиришга мажбур қилган.
Гулнора Каримова ва қолган беш ўзбекистонлик устидан очилган жиноий иш жараëнини яқиндан кузатаëтган Швейцариядаги етакчи Le Temps газетаси мухбири Sylvain Besson швейцариялик терговчилар ишни судга оширишни тезлатиш мақсадида Тошкентга сафар қилишни режалаганини айтади.