АГАР КАМИНАНИНГ БОШЛАРИ
ноябр 11, 2017 10:19 Asia/Tashkent
Муҳаммад Солиҳнинг 2013 йилда Истанбулда чоп этилган “Вал-Фажр” китобидан. (57-саҳифа.)
Агар каминанинг бошлари
Оғир бўлмасайди бунчалик,
Қарғаники каби, ҳеч бўлмаганда,
Енгилроқ бўлсайди, мабодо,
Уч юз йил яшаган бўлар эди у.
Барча яхшиликлар,
Барча хўрликлар,
Барча хонликларни жим кўриб турган
Исломхўжа минорининг бардоши каби
Чидам бўлса эди каминангизда,
У кўпроқ яшарди қарғалардан ҳам.
Агар каминанинг бетлари
Ўша миноранинг тагида юрган
Эшак терисидай қалин бўлсайди,
Шубҳасиз, яшаган бўларди
Барча эшаклардан афзалроқ.
1976
Ёрлиқ