Бу тун --Ялдо кечаси!
(last modified Thu, 21 Dec 2017 06:16:20 GMT )
декабр 21, 2017 11:16 Asia/Tashkent
  • Бу тун --Ялдо кечаси!

Озар ойининг 30-куни (Милодий ҳисоб билан 21 дан 22 декабрга ӯтар кечаси) йилнинг энг узоқ кечаси бӯлиб, бу кеча Эрон ислом жумҳуриятида “Ялдо кечаси”  ёхуд  “Чилла кечаси” дея юритилади.

Бундан кейин кундузи узайиб, кечалар секин-аста қисқара боради. Ялдо кечасини байрам сифатида нишонлаш Эронликларнинг қадимий удумларидандир.

Ялдо кечасида фарзандлар ва неваралар оилавий  шажаранинг улуғлари---ота-она ёхуд бобо-момоларининг хонадонида йиғилишиб, шодиёна барпо қилишади. Дастурхонга чақиладиган турли уруғликлар:  писта, кунгабоқар, тарвуз, қовун ва ошқовоқ уруғлари, шунингдек, албатта анор ва тарвуз ҳам қӯйилади.

Қишнинг бу энг узун ва қоронғи кечаси --Ялдо кечаси Марказий Осиёда ҳам қадим-қадимдан нишонланган. Элшунос олим Билол Аминов ёзишича, Ялдо кечаларини кишилар зориқиб кутишган. Қиш кезлари ҳафта сайин гап-гаштак ейилган, даврага тўплаганлар ширин сухбатлар қуришган, сандал атрофида жам бўлиб палов ёки норин тоновул қилишган.

Ялдо кечаларида гап-гаштак ўтказилган хонадон соҳиблари меҳмонларни тўкин дастурхон тузаб, кутиб олишган. Қўй сўйилиб, тандир нонлар ёпилган. Қишга асралган қовун-тарвузлар, узум -анорлар омборлардан олиб чиқилиб, дастурхонга пешма-пеш тортиб турилган. Бу кечаларда бировни иғво қилиш, ғийбат, гина-қудурратга мутлақо йўл қўйилмаган. Аҳилу иноқ улфатлар кеча давомида бировнинг қизини турмушга бериш, ораларидаги қийналиб қолган оилаларга ёрдам қилиш, тўй ва маъракаларни ўтказиш кабилар ҳақида маслаҳатлашишган.

Ялдо кечаларида кексалар алохида, ёшлар алоҳида ёки оила-оила бўлишиб, суҳбат қилишган. Хотин-қизлар ҳам ўз тенгқурлари билан кўнгил очишган. Улар ғазалхонлик қилишган, баҳри-байт айтишиб, мушоирлар ўтказишган, рақс тушишган, қўшиқлар хиргойи қилишган, дутор-доира чалиб, ўйин-кулгуни қизитишган.

Mаҳалла чойхоналарида ҳам Ялдо кечаси ўтказилиб, гап-тўкма ташкил этилган. Бундай гап-тўкмаларга сайёхлар, бошқа юртдан келган мусофирлар, олиму фозиллар, шоиру қаландарлар қатнашган. Кишилар уларнинг суҳбатларидан дунёда рўй бераётган янгиликларни билиб олишган. Халқ ашулачилари “Гулёрахон-гулёра”  каби қўшиқларни айтиб, ўйинга тушишган. 

 Ялдо кечаси энг узоқ тун бўлгани учун севишганлар кечаси ҳам дейилган. Ялдо кечаси шарқ шеъриятида ҳам алоҳида таъкидлаган. Бу кеча ошиқлар ўз ёрларига совға-саломлар, ширинликлар  ҳадия этишган.