Жигар хасталиги сўлакка қараб аниқланади
Олимлар жигар хасталикларини аниқлашда янги технология яратишди. Энди жигардаги ҳар қандай касалликни одамнинг сўлаги асосида аниқлаш мумкин.
Сўлак ҳатто йилига 20 миллиондан зиёд одамга юқиб азоб бераётган «Е» гепатитини ҳам бир неча дақиқа ичида аниқлаб беради. Барчага маълум, шу кунга қадар жигар хасталикларига аниқ ташҳис қўйиш учун қон ва ахлат таҳлили талаб этилган. Бу таҳлиллар эса кўп вақтни ўғирлайди. Шу муддатда беморнинг аҳволи янада оғирлашиши ёки худо кўрсатмасин, оламдан ўтиши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки врач аниқ ташҳис қўймасдан туриб беморни даволаш имконига эга эмас. Ана шунинг учун ҳам сўлак орқали ташҳис қўйиш технологияси жуда қўл келади. Бу ташҳис бемор учун жуда арзонга тушибгина қолмай, тез фурсатда касалликни аниқлашда ёрдам беради.
Америка олимлари жигарни тозалашнинг антиқа усулини таклиф этишмоқда… Маълум бўлишича, организмимизни қон билан тўлиқ таъминлаб турувчи жигарни ҳам заҳарли чиқиндилардан тозалаш зарур бўларкан. Бу ишда бизга биринчи навбатда саримсоқ ёрдам беради. Саримсоқ таркибида селен ва аллицин моддалари мавжуд бўлиб, шулар жигардаги заҳарни йўқ қилишда катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, зира ҳам жигарни заҳарли чиқиндилардан тозалаш хусусиятига эга. Олимлар яна шу нарсани алоҳида таъкидлаб ўтишдики, жигари хаста одамлар цитрусли мевалар, яъни, Авокадо, грейпфрут кабиларни истеъмол қилишда ниҳоятда ҳушёр бўлишлари керак. Тўғри, бу мевалар жигар учун ўта фойдали саналади. Аммо оғир бемор уларни фақат врач назорати остидагина истеъмол қилиши мумкин. Буни қарангки, жигарни заҳарли чиқиндилардан тозалашда қаҳва ҳам алоҳида аҳамиятга эга экан. Олимлар жигарида муаммо бор инсонларга ҳар куни бир маҳал албатта қаҳва ичишни маслаҳат беришади. У ҳатто сизни жигар циррозидан ҳимоя эта олади.
72 соат ичида жигарни тозалаб, озишга ёрдам берадиган ичимлик рецепти билан танишинг. Ушбу ичимликни уч кун давомида ичинг, шунда жигарингиз ўзида йиғилиб қолган барча токсинлар ва заҳарли моддалардан тозаланади», — дейилади хабарда. Ичимликни тайёрлаш учун зарур масаллиқлар: 3 та лимон 1 пиёла чопилган кашнич (петрушка) 5 та буғда димлаб пиширилган сельдерей 6 пиёла сув Тайёрланиши: Блендерда лимон шарбати, кашнич ва сельдерейни аралаштиринг, сўнг сув қўшиб, яна бир марта аралаштиринг. Ушбу ичимликни кунига уч маҳал икки стакандан овқатланишдан олдин қабул қилинг. Уч кун шу тарзда ичганингиздан кейин 7—10 кун танаффус қилинг ва яна мазкур курсни такрорланг. Шарбатни ичиш даврида овқатни катта порцияларда еманг. Озиш ва жигар детоксикацияси жараёнини осонлаштириш учун кўп-кўп сув ичинг.
(Интернет сайтларидан Гульнора тайёрлади).