июн 09, 2018 11:46 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Испания терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2018 ғолиблигини қўлга киритсалар 825 минг евродан мукофот пули оладилар, дея хабар беради Marca.

Шуниси эътиборлики, Испания чорак финалга чиқа олмаса ҳеч қандай мукофот пули тўланмайди. Испания терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2010 ғолиблиги учун 600 минг евродан мукофотланган эдилар. 2014 йилги мундиалда 720 минг евродан ваъда қилинган, аммо испанлар гуруҳ босқичидан чиқа олмаганлар.

Испания терма жамоаси ЖЧ-2018да Португалия (15 июнь, Сочи), Эрон (20 июнь, Қозон) ва Марокаш (25 июня, Калининград) билан бир гуруҳда кураш олиб боради.

Ёрлиқ