июн 11, 2018 12:35 Asia/Tashkent
  • :ي-2018
    :ي-2018

Россияда бўладиган Жаҳон чемпионати-2018 мусобақасида иштирок этаётган 32та футбол терма жамоаларининг қадри энг юқори саналгани Испания терма жамоасидир.

“Бизнесс Инсайдер” сайти берган маълумотларга кўра, ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этаётган айрим футболчиларнинг  даромадлари қарийб 9 миллиард фунтни ташкил этадики, агар Неймар, Месси ва Роналдунинг даромадларини ҳисобласак, ЖЧ-2018 мусобақасида иштирок этаётган 9та  терма жамоанинг даромадларидан кўпроқдир.

Неймар ўтган ёзда 200 миллион фунт маблағга эга шартнома асосида Барселонадан ПСЖга ўтиб, жаҳоннинг энг қимматбаҳо футболчисига айланган эди.

Голландиянинг ING банки таҳлилчилари томонидан эълон қилинган маълумотга кўра,  бу йил бўладиган футбол мусобақаларида 9 миллиард фунт маблағ назарда тутилган. Испанияга тегишли 910.8 миллион фунт стерлинг миқдоридаги маблағ ушбу мамлакат терма жамоасини ЖЧ-2018 мусобақасида энг қимматбаҳо терма жамоага айлантирган. Эрон терма жамоаси 37.4 миллион  фунт билан   28 ўринда қарор топган.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати-2018 мусобақаси Россияда  14 июндан 15 июлгача давом этади. Ушбу ўйинлар мазкур мамлакатнинг 11та шаҳри ва 12та ўйингоҳида барпо этилади.

 

Ёрлиқ