Москвада футболчининг квартирасидан дўстининг ўлиги топилди
июн 19, 2018 01:18 Asia/Tashkent
-
Футбол
"Локомотив" ҳимоячиси Соломон Кверквелиянинг Москвадаги квартирасида ўлик топилди.
Марҳумнинг исми Ромео Копалиани бўлиб, у Грузиядан келган. Уни мухлис паспорти орқали танидилар.
Дастлабки хулосаларга кўра, ўлим сабаби - гиёҳванд моддани ортиқча дозадаги истеъмоли (передозировка). Копилиани Грузиядан дўсти билан ташриф буюрган. Улар ЖЧ ўйинларидан бирига тушмоқчи эдилар.
Копалиани – Кверквелиянинг дўсти. "Локо" вакиллари уни ҳимоячининг илтимосига кўра кутиб олган эдилар.
Ёрлиқ