Роналду нега соқолини олмаётганини айтди
(last modified Thu, 21 Jun 2018 07:56:22 GMT )
июн 21, 2018 12:56 Asia/Tashkent
  • ЖЧ-2018
    ЖЧ-2018

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду нега эчки соқол ўстиришга қарор қилганини айтди.

“Бу бизнинг Куарежма билан ҳазилимиз. Испанияга қарши ўйин олдидан соқолимни олиб тургандим ва бошқаларга агар ўйинда гол урсам эчки соқолни мусобақа сўнгига қадар қолдираман дегандим.

Ҳа, гол урдим ва иккинчи ўйинда ҳам яна гол уришга муваффақ бўлдим. Бу соқол менга омад келтирди. Шунинг учун уни қолдираман” - дейди Роналду.