Аргентина - Нигерия учрашувидан сўнг Марадонанинг тоби қочди
(last modified Wed, 27 Jun 2018 04:41:00 GMT )
июн 27, 2018 09:41 Asia/Tashkent
  • ЖЧ  2018
    ЖЧ 2018

Аргентина футболи афсонаси Диего Марадон ЖЧ-2018 доирасида Санкт-Петербургда кечган Аргентина - Нигерия учрашувидан сўнг (2:1) ўзини ёмон ҳис қилди.

57 ёшли Марадонага шифокорлар ёрдам кўрсатдилар.Ўйингача Марадона нигериялик мухлиса билан рақсга тушган ва Маркос Рохонинг голидан сўнг ўрта бармоғини кўрсатган эди.

Тонгги хабарларга кўра, унинг аҳволи яхшиланган.