Адас (ясмиқ) -палов
Адас (ясмиқ)- палов
Адас-палов таоми учун лозим маҳсулот:
- Гурунч - 2 стакан.
- Ясмиқ - 1 стакан
- Товуқ гӯшти - 50 грамм.
- Кишмиш - 1 стакан.
- Хурмо - 10 дона.
- Пиёз - 1 дона.
- Дамланган заъфарон суви - 30 грамм.
- Сариёғ - 1 ошқошиқ.
- Туз, мурч ва зардчӯба - таъмига қараб.
Адас-палов таомини тайёрлаш усули:
Таом тайёрлашдан бир икки соат олдин гурунчни тузли сувда ва ясмиқни оддий сувда ивитамиз.
Аввал ясмиқни тузли сувда бир оз қайнатиб оламиз. Сӯнг гурунчни ҳам тузли, заъфарон ва зардчӯба солинган сувда 10-15 дақиқа қайнатиб оламиз.
Кейинги босқичда ясмиқ ва гурунчни бирга қӯшиб дамлаймиз.
Қозонни қиздириб, 2-3 ош қошиқ ёғ қуямиз ва пиёзни қовурамиз. Қайнатилган товуқ гӯштини қӯл билан парчалаб, пиёзга қӯшамиз. Кейин туз, қолган зардчӯба, мурч ва қолган заъфаронни гӯштга соламиз ва яна бирга пиширамиз.
Бошқа бир қозонда сариёғни солиб, эритамиз. Кейин олдиндан илиқ сувда ивитилган кишмишни солиб, паст оловда қовурамиз.
Охирида гурунч, ясмиқ ва кишмиш билан хурмони бирга ликопчаларга тортамиз.
Таом тайёр! Ёқимли иштаҳа!