Тақиаддин Муҳаммад Авҳидий Балёний
Тақиаддин Муҳаммад Авҳидий Балёний ҳижрий-қамарий 10-11 асрларда яшаб фаолият олиб борган шоир ва луғатшунослардан бири эди.
Тақиаддин Муҳаммад Авҳидий Даққоқий Балёний Козируний ҳижрий-қамарий 973 йил 3 муҳаррам ойида Исфаҳон шаҳрида туғилди. Балёний машҳур оиласининг барчаси авлиё ҳамда ирфон ва тариқат аҳлининг шайхларидан эди. Авҳидий Қуръон, риёзиёт, мантиқ ва араб грамматикаси каби ўз замонининг илмларини 12 ёшга киргунига қадар узлаштирди. Бундан кейин ахлоқ ва ҳикмат илмларини ўрганишни бошлади. Унинг ўспиринлик ва ёшлик даври Шероз ва Язд шаҳарларида ўша вақтнинг буюк уламолари олдида илм ўрганиш билан ўтди. Ана шу даврда Авҳидий тасаввуф ва ирфон илмига юз қаратди. Авҳидий Аббосийларнинг ўзбеклар устидан ғалаба қозонишига бағишлаган рубоийсини ижод этганидан кейин “Шоҳписанд” тахаллусини олди.
Авҳидий ҳижрий-қамарий 1014 йилда ўз дўстлари билан Ҳиндустонга сафар қилди.
Авҳидий шоир ва тилшунослар билан бирга Шероз, Кирмон ва Қандаҳор орқали Лоҳур шаҳрига бориб етди. Авҳидийнинг ўлими ҳақида аниқ бир маълумот мавжуд эмас. Фақат 1038-1039 йилларгача Авҳидий тирик экани маълум.
Авҳидий ёзган муҳим китоблардан бири “Арафотул-Ошиқин ва Арасотул-Орифин” деб номланади. Авҳидий 8 жилддан иборат мазкур китобда форс тилида ижод этувчи 3500 нафарга яқин шоир ва ёзувчиларнинг саргузашти ва ҳаёти ҳақида маълумот беради.
“Арафотул-Ошиқин ва Арасотул-Орифин” тазкираси форс шеърияти бошланишидан бўён шоир яшаган аср ҳижрий-қамарий 11 асрнинг ўртасигача бўлган форс ёзувчиларининг ҳаёти ва саргузашти шарҳ-изоҳ берилган асар ҳисобланади.
Тақиаддин Авҳидийдан мерос қолган бошқа қимматбаҳо асарлардан бири бу луғатнома саналадиким, “Сурмаи Сулаймоний” деб номланади.
Ҳижрий-қамарий 11 асрда ривож-равнақ топган форс насрининг шаклларидан бири луғат ёзишдан иборат эди. Бу жанр қамарий бешинчи асрдан кейин вужудга келди ва кенг кўламда ривожланди.
Ҳиндустон мамлакати қамарий 10-11 асрлардан кейин форс адабиётининг бешикларидан бири эди. Минглаб шоир ва ёзувчилар дарборда йиғилиб, шеър ижод этишарди ва турли илмларда фаолият олиб бориб, тарихий асарларни таълиф этишарди. Шеърий девонлар ва махсус китобларнинг атамалари ва луғатлари билан ошно бўлмаслик уларнинг эҳтиёжларини луғат китоблари бартараф этарди.
Уша даврда луғат илмида ёзилган кўп китоблар Эрон ва Ҳиндустонда ёзилди. Улардан “Фарҳанги Жаҳонгирий”, Сурурийнинг “Мажмаул-Фурс” луғати, “Фарҳанги Рашидий”, “Фарҳанги Жаъфарий”, “Сурмаи Сулаймоний” луғатларини тилга олиш мумкин.
Тақиаддин Авҳидий “ Сурмаи Сулаймоний” китобини ҳижрий-қамарий 11 асрда ёзди. У бу китобнинг муқаддимасида луғат соҳасида ёзилган турли китобларни мутолаа этишдан кейин форс тилидаги қийин ва ғайриоддий сўзлар тўпламини йиғишига қўшимча, камчиликдан озод бўлган луғатни яратиш қарорига келдим,-деб ёзади.
“Сурмаи Сулаймоний” форсча-форсча луғат бўлиб, сўзларнинг маъносини шарҳ-изоҳ беришни ўзига қамраб олган китобдир. Бу луғатда 5 850 та сўз шарҳ-изоҳ берилган. Бу сўзлар дастлаб форс тилида ишлатилган ва кейинчалик эса ўнитилган форсча сўзлар ва атамаларни ўзига қамраб олади. Айрим одамлар, жойлар, дарёлар, тоғлар, шаҳарлар, ўсимликлар ҳамда атама ва бирикмалар номлари ҳам келтирилади. “Сурмаи Сулаймоний” луғатида форсча сўзлардан ташқари, араб, ҳинд, турк, қадимий Юнон ва баъзи номаълум сўзлар Авҳидий нуқтаи назаридан форсча сўзлар ҳисобланади. “Сурмаи Сулаймоний” луғати Муҳаммад Ҳусайн бин Халаф Табризий ёзган “Бурҳони Қотеъ” қимматбаҳо луғатининг асосий манбаларидан бири ҳисобланади.