Дакадаги форс адабиёти анжумани: Эронлик Ҳофиз Бангладеш халқи шоири Қози Назрулни илҳомлантирган
Эронлик ва форс адабиётининг буюк шоири Ҳофиз Шерозий хотираси муносабатида Бангладеш мамлакати пойтахти Дакка шаҳрида " Ҳофиз Илҳомбаши Қози Назрул" /Бангладеш халқ шоири/ номли адабий анжуман бўлиб ўтди.
Назрулислом номи билан танилган Бангладеш халқ шоирларидан бири Қози Назрул " Девон Ҳофиз" дан камида 30 ғазални бенгал тилига таржима қилган ва кўплаб шеърларига ушбу машҳур эронлик шоири ғазалларидан илҳом олган.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бу адабий учрашув Бангладешдаги Эрон маданий малаҳатлашув маркази томонидан Назрул шеър оқиш ўюшмаси ва Дакка университети профессорлари ҳамкорлигида ташкил этилди. Бу мажлисда Эроннинг маданий маслаҳатчиси Сайидризо Мирмуҳаммадий Бангладешни форс шерияти ва адабиёти ҳамда Ҳофиз каби буюк зотлардан таъсирланган Ҳиндистон яриморолининг бир қисми деб атади. Эрон маданий маслаҳатисиси Ҳофиз Шерозийнинг Назрулислом таржимасидаги шеърларини ана шу боғлиқлик ва адабий қизиқишнинг ёрқин намунаси сифатида келтирди.
Мазкур маросимда шоир ва Бангладеш газетаси муҳаррири Ал-Мужоҳидий ҳам Бенгал адабиёти ва бу мамлаатнинг буюк шоирлари, шулар жумласидан Бангладеш халқ шоири Қози Назрул форс адабиёти букюкларидан айниқса Ҳофиздан илҳомланиб унинг шеърларига мафтун бўлган деб эълон қилди.
Дакка универсиетти форс тили ва адабиёти кафедраси профессори Абдулсабур Хон ҳам Назрулнинг Ҳофиз Шерозий шеърлари ва ғазаллари билан танишиши у машҳур бўлгани ва буюк шоир сифатида майдонга чиққанидан анча олдин вужудга келганини маълум қилди.