Қозоғистонда машҳур форс шоири ва мутассавифи Ҳофиз Шерозий хотираси улуғланди
Қозоғистонда буюк форс ва Эроннинг классик шоир ва мутасаввифи Хожа Шамсиддин Муҳаммад Ҳофиз Шерозий /милодий 1325-1390/ хотирасининг йиллиги муносабати форс тили ва эроншунос талабалар иштирокида тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ҳижрий-шамсий йил меҳр ойининг 20-куни Эрон тақвимида машҳур эронлик классик шоир Хожа Шамсиддин Ҳофиз Шерозий номи билан қайд этилган ва ҳар йил бу кунда турли дастурлар ва маросимлар ўтказилади.
Ҳофиз Шерозий шехъриятининг мухлислари Қозоғистондаги Эрон ва Қозоғистоннинг Остона шаҳридаги Эрон маданий маслаҳатлашув маркази ва Саъдий жамғармаси ваколатхонаси жойида бўлиб ўтди.
Порс тудей сайтининг маросимида Эроннинг Саъдий номидаги жамғармасининг Қозоғистондаги вакили ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Алиакбар Толибийматин Ҳофиз Шерозийнинг таржимаи ҳолига тўхталиб унинг хизматларини тушунтириб, уни энг машҳур ва энг буюк форсийзабон шоирлардан бири деб ҳисоблади.
У Ҳофиз ижодини тилга олиб, уни Эроннинг машҳур шоирларидан бюири эканлиги ва унинг асарлари нафақат Эрон балки бутун дунёда машҳур бўлганини эслатди.
Ҳофиз Шерозий шеъриятининг мавзуси жуда хилма-хил бўлиб унинг шеърлари анъанавий Эрон мусиқаси, тасвирий санъати ва хаттотликда қўлланилади деб изоҳлади. Толибийматин.
Эроннингг Қозоғистондаги маданий маслаҳатчиси шунигдек Ҳофиз Шерозий 500 ғазал, 42 тўртлик ва бир қанча қасидалар меросга қолган ва у ўз девонини 50 йил давомида ёзган деб аниқлик киритди.