Эрон дунёнинг 7 та тиббиёт тиклаш (регенератив тиббиёт) қудратлари қаторига кирди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98740-Эрон_дунёнинг_7_та_тиббиёт_тиклаш_(регенератив_тиббиёт)_қудратлари_қаторига_кирди
6 та янги илғор ҳужайра терапияси (ATMP) маҳсулоти учун рухсатнома олиниши билан Эроннинг регенератив тиббиёт соҳасидаги глобал рейтинги 12-ўриндан 7-ўринга кўтарилди.
(last modified 2026-02-15T06:23:25+00:00 )
феврал 15, 2026 09:38 Asia/Tashkent
  • Эрон дунёнинг 7 та тиббиёт тиклаш (регенератив тиббиёт) қудратлари қаторига кирди
    Эрон дунёнинг 7 та тиббиёт тиклаш (регенератив тиббиёт) қудратлари қаторига кирди

6 та янги илғор ҳужайра терапияси (ATMP) маҳсулоти учун рухсатнома олиниши билан Эроннинг регенератив тиббиёт соҳасидаги глобал рейтинги 12-ўриндан 7-ўринга кўтарилди.

Эроннинг биотехнология ва асосий ҳужайралар илм-фан ва технологиялари қароргоҳи Эрон Ислом Республикаси регенератив тиббиёт соҳасида беш поғона юқорилаб, жаҳондаги 12-ўриндан 7-ўринга кўтарилганини эълон қилди. parsToday хабар беришича, ушбу ютуқ инновациялар экосистемасини ривожлантириш ва ушбу соҳада фаолият юритаётган эронлик билимга асосланган компанияларни мақсадли қўллаб-қувватлаш натижасидир.

Мазкур маҳсулотлар ҳужайра терапияси, тўқима муҳандислиги ва CAR-T ҳужайра терапияси (CAR-T cell therapy) каби стратегик соҳаларни қамраб олиб, Эроннинг витилиго (пес), трансплантатга қарши касаллик (GVHD), мия фалажи (CP), куйиш, диабетик оёқ яраси, артроз ва қон саратони (лейкемия) каби ҳаётий муҳим касалликларга бўлган даволаш эҳтиёжларини қондирмоқда; шунингдек, уларнинг айримлари чегаравий технология хусусиятига ва экспорт салоҳиятига ҳам эга.

Мутахассисларнинг фикрича, ушбу жараённинг давомийлиги Эронни регенератив тиббиётнинг минтақавий қутбларидан бирига айлантириб, илғор даволаш усулларини ривожлантириш ва билимга асосланган маҳсулотлар экспорти йўлини янада осонлаштириши мумкин. Расмий статистика маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда 148 та ATMP маҳсулоти рухсатномага эга бўлиб, шулардан еттитаси Эронга тегишлидир; бу масала тиббиётнинг ушбу илғор соҳасида Эроннинг жиддий роль ўйнаётганини кўрсатади.

Муҳим жиҳати шундаки, 1402-ҳижрий йилгача (2023-2024) Эронда фақат битта маҳсулот ишлаб чиқарилган бўлса, ўшандан бери 6 та янги илғор ATMP ҳужайра терапияси маҳсулоти ишлаб чиқарилди.

Ушбу муваффақиятлар, тадқиқот ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, илғор даволаш маҳсулотларидан назорат остида фойдаланиш миллий тизимини (IranATMP.com) ишга тушириш, Эроннинг "Озуқа ва дори воситалари ташкилоти" ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Даволаш бошқармаси билан ҳамкорликда тартибга солиш жараёнларини осонлаштириш ҳамда ихтисослаштирилган фондлар ва CVC'лар каби янги молиялаштириш воситаларини ишлаб чиқиш билан бирга, ушбу маҳсулотларни ишлаб чиқариш, тижоратлаштириш ва ички ҳамда экспорт бозорини ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратди.

Эронлик тадқиқотчилар фундаментал физика бўйича жаҳон мукофоти ғолиблари сафида