Беларусь президенти хоккей учрашуви вақтида майдондан четлатилди (видео)
Учрашув вақтида унда иштирок этаётган Беларусь президенти Александр Лукашенко ўйин қоидасини бузгани учун майдондан 2 дақиқага четлатилди.
Беларусь – Бирлашган Араб Амирликлари хоккей учрашуви томошабинлари антиқа ҳолат гувоҳи бўлдилар. Учрашув вақтида унда иштирок этаётган Беларусь президенти Александр Лукашенко ўйин қоидасини бузгани учун майдондан 2 дақиқага четлатилди. Учрашув 12:7 ҳисобида Беларусь фойдасига якунланган.“Наша Ніва” нашрининг маълум қилишича, Лукашенко майдон марказида шайбани ўйинга киритиш вақтида рақиби устига йиқилиб тушган. Учрашув ҳакамлари трибуналар кулгиси остида Лукашенкони 2 дақиқалик жарима билан жазолаб, майдондан четлатишган.
Ушбу видеога берилган изоҳларда фойдаланувчилар воқеа гўёки саҳналаштирилгандек кўринганини айтишган. Баъзилар эса ҳазиллашиб, президентни майдондан четлатишга ботина олган ҳакам омон қолгани-йўқлиги борасида қизиқишган.