Муҳаммад Ҳусейн Назирий Нишобурий
Назирий Нишобурий ана шу буюк инсонларнинг сояси остида қолган шоирлардан бири ҳисобланади.
Форс адабиётида минглаб шоир ва ёзувчилар ижод ва фаолият олиб боришганким, асрлар давомида инсоният зеҳни ва адабиёт саҳифаларида боқий қолишган. Шунингдек, уларнинг номлари йиллар давомида авлоддан авлодга ўтиб келган. Аммо айрим шоир, ёзувчи ва мутафаккирларнинг номлари эса вақт ўтиши билан эсдан чиққан. Бой маданиятга эга бўлмаган, мутафаккир ва донишмандлари кўп бўлмаган мамлакатлар турли асрларда яшаб фаолият олиб борган ўз шоир ва ёзувчиларини эззозлашлари табиий бир ҳолдир. Аммо минг йиллик маданиятга эга бўлган Эрон каби мамлакат ҳудудида Абу Райҳон Беруний, Ибн Сино, Хоразмий, Саъдий, Мавлавий, Розий, Форобий, Ҳофиз, Хайём ва бошқа минглаб шоир, ёзувчи ва мутафакирларнинг борлиги сабабли уша даврда ёки кейинги даврларда фаолият олиб борган айрим донишмандлар ва ёзувчилар уларнинг сояси остида қолишган.
Назирий Нишобурий ана шу буюк инсонларнинг сояси остида қолган шоирлардан бири ҳисобланади. Шеърият аҳли уни форс шеърининг пайзғамбари деб билиб, унга форс шеъриятининг яшил фирўзаси деб лақаб қуйишган эди.
Муҳаммад Ҳусейн Назирий Нишобурий Ҳидустонҳижрий-қамарий 10 асрнинг яримида Нишобур шаҳрида таваллуд топди. У бу шаҳарда адабиёт ва шеър илмининг муқаддимасини ўрганди. Назирий Нишобурийнинг асосий касб-кори тижорат қилишдан иборат эди. Аммо у жуда эрта шеър ёзишни бошлади. Айтишларича, ёшлик чоғида бутун Хуросон аҳли уни шоир сифатида тан олишган эди. Назирий шўҳрат қозонган пайтида сафар қилишни мақсад қилади. У шеъриятда ўз қобилиятини текшириш учун аввал Кошонга борди. Кошон уша вақтда Исфаҳон ва Қазвин шаҳарларидек шоирларнинг жам бўлиш макони ва форс шеъриятининг муҳим марказларидан эди. Назирий Кошонда шеърият аҳлининг мажлисларида қатнашди ва ўз ғазаллари билан шоирларни ҳайратга қолдирди.
Назирий ёшлигида Ироққа сафар қилди ва уша вақтнинг машҳур шоирлари билан мушоира қилди. Катта шўҳратга эга бўлган Назирий осойишта ҳаёт кечириш маконига эга бўлиш пайида эди. Абдураҳимхон ва Хон Хонон номини эшитганида, Ҳиндустонга сафар қилди.
:
Ҳижрий-қамарий 9 асрда Эрон шарқида жойлашган Ҳирот шаҳрида Темурийлар салтанати ва Эрон ғарбида жойлашган Табрез шаҳрида Оқ-Қуёнлу салтанатлари шеърият, мусиқа, архитектура, расм ва тасвирий санъатнинг ренасансини вужудга келтиришган эди.
Агра ва Тож-Маҳал шаҳарлари уша вақтда Ҳиндустоннинг Дурус-Салтанати эди. Хон Хонон ўз қушунлари билан Гажротдан марказий ҳукумат билан байъат қилиш учун бир муддат бу диёрга келишган эди. Назирий ҳам Ҳиндустонда Хон Хонон лақабли Абдураҳимхон дарборига борди. У ана шу дарборда биринчи маротаба ўз шеърини хонга ўқиб беришга муваффақ бўлди. Албатта бу учрашув ёш Назирий учун ўта муҳим аҳамиятни касб этарди. Назирий Хон Хононни ўз қасидаларида мадҳ этарди. Бу ҳодиса қамарий 992 йил рўй берди. Назирий ижод этган қасида Хон Хононнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этди. Хон эса уни ўз хизматига олди. Бу фурсатни пойлаб тўрган Назарий Хоннинг даъватини қабул қилди.
Хон Хонон номи билан машҳур бўлган Мирзо Абдураҳимхон Хонон бин Байромхон кўрашувчи, ёзувчи, кечирувчи ва адабиёт мухлиси эди. У Эрон ҳунармандлари ва шоирларини ҳурмат қиларди ва уларни рағбатлантирарди. У “Акбаршоҳ” қушунининг қомондонлигини ўз зиммасига олганди. Ёзишларича, Гажрот урушида у 5 минг аскар билан 50 мингли қушун устидан ғалаба қозонган ва душманни мағлубиятга учратган жасоратли одам эди. Назирий Нишобурий, Урфий Шерозий ва Навъий Хабушоний каби буюк шоирлар Хон Хонон дарборида фаолият олиб боришди. Ҳиндустоннинг машҳур донишманди ва ёзувчиси ўзининг “Шеърул-Ажам” китобида Ҳиндустон ярим оролида форс санъати ва адабиётининг ўз авжига чиқишини Хон Хонон дарборининг қўллаб-қувватлашидан деб билади. Ҳамда Ҳиндустонда форс шеъриятининг ривожланишини ҳам бу дарборнинг хизмати деб эслатиб ўтади. У шундай ёзади: “Шеър ижод этиш Хон Хонон дарборидан бошланди. Абдураҳимхоннинг ўзи форс шеърининг ихлосманди эди. У турк ва форс тилида шеър ёзарди. Кўп шоир ва ёзувчилар унинг дарборида мансаб олиб, фаолият олиб боришарди. ”