Исроилнинг Сурияга кетма-кет ҳужумларининг сабаблари
(last modified Sat, 12 Jan 2019 12:16:40 GMT )
Январ 12, 2019 17:16 Asia/Tashkent
  •  Исроилнинг Сурияга кетма-кет ҳужумларининг сабаблари

Исроил режимининг қирувчи самолётлари жума куни кечаси Суриянинг пойтахти Димишқ шаҳрининг атрофидаги минтақаларга ҳужум қилди.

Исроил қирувчи самолётлари Суриянинг турли минтақаларига қарши ҳужум қилиши биринчи марта эмас, балки фақат ўтган бир ой давомида иккинчи маротаба ноқонуний ушбу хатти-ҳаракатини амалга оширмоқда. Исроил режимининг бундай амал қилишининг сабаби нимада?-деган савол вужудга келади.  

      Биринчи сабаб бу Исроил режими қирувчи самолётларининг бундай ҳужум қилиши бу ўлканинг ички қудрат мувозанатининг ўзгаришлари Сурия тизими манфаатига ҳал бўлишига монеа яратишдан иборат. Исроил режими Суриянинг ичкарисида террористик урушларнинг давом этиши ва вужудга келишини ўз манфаатига ҳал этишни хоҳлайдиган уйинчилардан биридир. Бинобарин, сионистик режим террористлар баробарида Сурия тизими иттифоқчилари ва армиясининг қозонган кетмакет ғалабаларидан розий эмас. Бу режим ракеталар билан ҳужум қилиб, террористларга кўмак беришга сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

      Исроил режими амалга ошираётган бундай сайъ-ҳаракатининг иккинчи сабаби бу Эрон Ислом Жумҳурияти билан ҳарбий юзмаюз бўлишидир. Исроил ҳозирги кунгача Эронга қарши ҳарбий ҳужум қилиш мақсадида Американи кундариш учун кўп сайъ-ҳаракат қилди. Аммо бу сайъ-ҳаракатлар ҳеч қандай натижа бермади. Чунки Америка Эрон Ислом Жумҳурияти мудофаа кучларининг қудратини яхши билади. Шунинг учун Исроил режими Сурияда Эрон Ислом Жумҳурияти билан ҳарбий тўқнашиш ва унинг мудофаа қудратини синаб кўриш учун сайъ-ҳаракат қилмоқда. 

      Бунга қўшимча, ички ихтилофлар сабабли Натаниёҳу кабинетида юз берган ихтилофлар ҳамда ишғолий сарзамингларда сариқ жилетлар эътирозларининг шаклланиши сабабли вужудга келган иқтисодий кескинликлар шундан далолат берадиким, сионистик режим иқтисодий ва сиёсий нуқтаи назардан ҳам янги урушга кириш қобилиятига эга эмас. Шунинг учун бу режим Сурияга қайта-қайта ҳужум уюштириб, ўзининг ички кескинликларидан оммавий афкорни чалғитишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда, талаб даражасида бўлмаган ва оғир вазъиятга тушиб қолган ўз ҳарбий қудратини намойиш этишга ҳаракат қилмоқда.   

Ёрлиқ