Эронлик Халк  дунёдаги энг қўрқинчли одам  билан жанг қилади (ВИДЕО)
(last modified Sat, 12 Jan 2019 14:04:37 GMT )
Январ 12, 2019 19:04 Asia/Tashkent

ММА тарихидаги энг шов-шувли жанг 2019 йилда ўтказилиши режалаштирилган.

 Британиялик Мартин Форд ва эронлик Сажад Ғарибий бодибилдер-гигантлар жанги 2019 йилда режалаштирилган, деб хабар қилмоқда Sputnik Эрон.

Эронлик оғир атлетикачи Сажад Ғарибий 27 ёшда. У “Эронлик Халк” номи билан машҳур. Сажад ўз Instagram саҳифасини юритади. Айни дамда унинг саҳифасини 400 мингдан зиёд киши кузатиб боради ва бу кўрсаткич ўсишда давом этмоқда. Халкнинг бўйи 188 метр, вазни эса 174 килограммни ташкил этади.

“Биз, эронликлар, бошлаган ишимизни охирига етказишга ўрганганмиз. Мени ММАга таклиф қилишган экан, буни рад қилолмайман. Шундай экан, менинг муайян истакларим ва мажбуриятларим юзага келади”, - деди Ғарибий.

Шунингдек, Ғарибий россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедовга қойил қолганини таъкидлади. Унинг Конор Макгрегор устидан қозонган ғалабасини ҳақли деб ҳисоблайди. Ҳабиб билан октагонда жанг қилиш орзу қилади.

36 ёшли Мартин Форд ҳақида тўхталадиган бўлсак, у актёр ва бодибилдер сифатида машҳур. Унинг лақаби – “Дунёдаги энг қўрқинчли одам”

Форднинг бўйи 207 сантиметр, вазни эса 150 килограмм.

 

Ёрлиқ