Таҳчини мурғ
(last modified Sun, 13 Jan 2019 08:29:18 GMT )
Январ 13, 2019 13:29 Asia/Tashkent
  • Таҳчини мурғ
    Таҳчини мурғ

Таҳчини мурғ таоми

Таҳчини мурғ таомини тайёрлаш учун керакли маҳсулотлар:

Таҳчини мурғ 

 

  1. Товуқ гӯшти   -    350 грамм.
  2. Гурунч   -   2 стакан.
  3. Тухум    -  3 дона.
  4. Дамланган заъфарон   -  таъм ва рангига қараб.
  5. Қатиқ   -    1 стакан.
  6. Ёғ    - 1 стакан.
  7. Туз ва мурч   - таъмига қараб.
Таҳчини мурғ 

 

Ивитилган гурунчни сувда қайнатамиз. Товуқ гӯштини ҳам пиёз ва туз солинган сувда қайнатиб оламиз.

Таҳчини мурғ 

Гӯшт совуганидан кейин уни қӯл билан парчалаб ташлаймиз. Қайнатилган гурунчни катта бир идишга солиб, унга қатиқ, тухум, заъфарон,ёғ ва мурчни ҳам солиб, яхшилаб аралаштирамиз. Фақат гурунч эзилмаслиги керак.

Таҳчини мурғ 

 

Қозонга бир оз ёғ солиб, гурунчнинг ярмини унинг тагига соламиз. Сӯнг товуқ гӯштини устига терамиз. Қолган гурунчни ҳам гӯшт устига соламиз ва қозоон қапқоғини ёпамиз.

Таҳчини мурғ 

 

Оловни паст қилиб, қозонни устига қӯямиз. Гурунчнинг бир томони қизарганидан кейин унинг иккинчи томонинин ӯтга қӯямиз ва яна паст оловда таом таги қизаргунича пиширамиз.

Таҳчини мурғ 

Таом тайёр!