Эрон Вьетнамни таслиб этиб, плей-офф масаласини ҳал этди (фотожамланма)
(last modified Sun, 13 Jan 2019 09:46:32 GMT )
Январ 13, 2019 14:46 Asia/Tashkent
  • Эрон Вьетнамни таслиб этиб, плей-офф масаласини ҳал этди (фотожамланма)

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Вьетнам ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, эронликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эрон термаси Осиё кубоги-2019

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 2-туридан ўрин олган Вьетнам ва Эрон терма жамоалари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, эронликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Илк дақиқаларданоқ Эрон ўз устунлигини намойиш этиб, ташаббусни ўз қўлига олди. 37-дақиқага келиб эса Сардор Азмун устунликни голга айлантирди – 0:1.

Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқасига келиб яна Сардорнинг ўзи дубль қайд этиб, фарқни оширишга муваффақ бўлди.

Финал ҳуштагига қадар ушбу натижа таблода сақланиб қолди. Шу тариқа, Эрон Вьетнамни таслиб этиб, плей-офф масаласини ҳал этди.

Осиё Кубоги-2019, 2-тур

Вьетнам - Эрон 0:2(0:1, 0:1)Голлар: 0:1 – 37 Азмун, 0:2 – 69 Азмун.Вьетнам - 23. Данг Ван Лам, 2. До Дуй Ман, 3. Кюэ Нгок Хаи, 4. Буи Тиен Дунг, 5. Доан Ван Хау, 8. Нгуен Тронг Хоанг, 10. Нгуен Чонг Пхуонг, 15. Пхам Дук Хюй, 16. До Хунг Дунг, 19. Нгуен Куанг Хаи, 20. Пхан Ван Дук.Эрон - 1. Алиризо Бейранванд, 2. Воря Гафури, 3. Эхсон Хожисафи, 8. Муртаза Пуралиганжи, 9. Омид Иброхими, 11. Воҳид Амири, 13. Муҳаммад Канани, 14. Саман Годдос, 17. Меҳди Тареми, 20. Сардор Азмун, 21. Ашкан Дежага.

Ёрлиқ