Болаларни қирғин қилиш тўғрисидаги Исроил сиёсатининг янги тўлқини
"Мизон" инсон ҳуқуқларини ҳимоят этиш маркази 2018 йилда 50 нафар фаластинлик бола сионистик ишғолгар режим ҳарбийлари томонидан отиб ўлдирилган ва 2890 нафар эса тан жароҳатлари олишган,-деб эълон қилди.
Фаластинлик болалар Исроил ҳарбийларига ҳеч қандай таҳдид солмаган бўлсада, аммо сионистик режимнинг ваҳшийликча олиб бораётган сиёсатининг қурбонига айланишмоқда.
Исроил режимининг бундай сайъ-ҳаракати сионистик режимга нисбатан нафратланиш ва эътирозларни келтириб чиқарган.
Америкалик журналист сионистик режимни болалар қотили ва қонхўр режим деб тавсиф этди.
Америкалик журналист Ричард Силорстейн фаластинликларга қарши сионистик режимнинг содир этган жиноятлари ҳақида Исроил режими фаластинлик болаларга нисбатан зулм қилмоқда ва уларни бевосита нишонга олмоқда,-деб айтди.
Ричард Селорстейн Исроил ҳеч қандай гуноҳ содир этмаган фаластинлик болаларнинг қотилига айланган,-деб қўшимча қилди.
Жаҳон ҳамжамиятлигининг пассив амал қилиши туфайли сионистик режим фаластинлик болаларни қатл этишни давом эттирмоқда.
Фаластинлик болаларни янада кўпроқ ўлдириш хусусида сионистик режим расмийларининг таъкид қилишлари болалар қотили бўлмиш ушбу режимнинг моҳиятини яққол намоён этади.
Сионистик режим таълим вазири Нафтоли Бент бир неча вақт олдин ўтказилган ушбу режим кабинетининг йиғилишларидан бирида, бу режимдан қирувчи самолётлар ва учувчисиз учоқлар билан Ғаза секторида ишғолий сарзаминга ёнувчи балон ёки бошқа мосламаларни ташлайдиган фаластинлик болаларни бевосита нишонга олишни талаб қилди.
Сионистик режим халқаро қонунларга зид тарзда болаларни қўлга олиб, уларни муҳокама этиш зимнида, қамоқларда уларни турли қийноқларга солмоқда.
Фаластин халқини ўлдириш кунлик бир ҳодиса ва сионистик режим раҳбарлари маданиятининг бир қисмидир. Чунончи, бирон кун йўққи, сионистик режим томонидан фаластинликларни, айниқса болалар ва ўсмирларни ўлдириш ва уларга нисбатан зўравонлик қўлланиши ҳақида бирон бир янгилик оммавий ахборот воситаларида нашр этилмаган бўлса.
Фаластин халқи, айниқса фаластинлик болалар ва ўспиринларга қарши сионистик режимнинг қуполлиги ва душманона сайъ-ҳаракати геноцид ва инсониятга қарши содир этилган жиноятларнинг яққол намунасидир.
Шуни таъкидлаш жоизки, БМТ ташкилоти сионистик режим баробарида пассив сиёсат олиб боришни давом эттирмоқда.
Фаластинлик болаларга қарши Исроил режимининг содир этган жиноятларни БМТ ташкилоти тан олган бўлсада, аммо бу ташкилот Ғарб босимлари остида сионистик режимни болалар ҳуқуқларини поймол этувчи режимлар рўйхатига киритишдан қўл тортмоқда.
Бундай бир вазъиятда сионистик режим хотиржамлик билан фаластинлик болаларга қарши ўз жиноятларини давом эттиради ва бундай вазъиятда дунё аҳли болалар қотили ва қонхўр ушбу режим ваҳшийликларининг шоҳидига айланмоқда.