Амируд-Давла Абулнажм Масъуд Саъд Салмон Ҳамадоний
Амирул-Давла Абулнажм Масъуд Саъд Салмон Ҳамадоний ҳмжпмй-қамарий бешинчи асрнинг иккинчи ярими ва олтинчи асрнинг бошланишида яшаб фаолият олиб борган буюк шоирлардан бири эди.
Масъуд Ҳиндустондаги Ғазнавийлар давлатининнг буюк амирлари, Салжуқийлар ва Ғазнавийлар даврининг машҳур шоирларидан эди. Унинг оиласи Эрон ғарбида жойлашган Ҳамадон шаҳридан эдилар. Тазкираларда келтирилишича, Масъуднинг отаси ва аждоди ўз замонининг машҳур донишмандлар ва фозилларидан эди. Масъуд Саъднинг отаси Хожа Саъди Салмон Султон Маҳмуд Ғазнавий даврининг бошланишида жуда ёш эди ва Ҳмадондан Ғазнинг шаҳрига бориб олтмиш йил Ғазнавийлар давлатига хизмат қилди. У дастлаб Ғазна шаҳрида кейинчалик эса Лоҳур шаҳрида маъмурий ишлар билан шуғулланди. Ғазнавийлар даврида Лоҳур шаҳри Ғазнавийларнинг Ҳиндустонда тасарруф этган ерлари эди. Масъуд Ғазнавий ўз ўғли Амир Маждудни Ҳиндустоннинг ҳокими этиб тайинлаганида Хожа Саъд Салмонни ҳам у билан Ҳиндустонга юборди. Тазкирачиларга кўра, Хожа саъд Салмон катта мавқега эга бўлиб, кўп мол-давлат йиғиб, ўз умрининг охирида ўз эса лавозимларидан воз кечиб Лоҳур шаҳрида вафот этди.
Тарихчилар ва тазкирачилар мавжуд асарларга таяниб, Масъуд Саъди Салмоннинг туғилган йилини ҳижрий-қамарий 425-438 йилларда деб билишади. Улар Масъуд саъди Салмоннинг ҳаётини тўрт даврга тақсимлашган: Ёшлик даври илм ўрганиш билан ўтган, давлат хизматида бўлган хушбахтлик даври, азоб ва қамоққа тушган даври ва охири қарилик даврини ўзига қамраб олади.
Масъуднинг болалик даври отаси Хожа Саъд Салмон Ҳамадонийнинг тарбия бериши билан ўтди. Масъуд Лоҳур ва Ғазнинг шаҳарларида ҳунар ва илмнинг машҳур устодларидан илм ўрганди. Илм ва ҳунарни касб этишига қўшимча, масъуд отчопарлик, ўқ отиш ва ҳарбий машқларни ҳам яхши даражада ўрганди. Масъуд математика, тарих, ҳадис, фиқҳ, тафсир ва араб билини ўрганганидан сўнг форс, араб ва ҳинд адабиётини ҳам ўрганишни бошлади. Адабиётга қизиқиши туфайли у шеър ёзишни бошлади. Қасида ёзишда ўз замонининг пешволарига айланди.
Масъуд Саъд ўспиринлик даври ва ўз маълумотини олганидан кейин уша ёшлик давридан бошлаб дарбор хизматига кирди. Айтишларича, унинг отаси Хожа саъд Салмон уни дарборга олиб борган.
Ҳижрий-қамарий 469 йилда Султон Иброҳим Ғазнавий Ҳиндустоннинг ҳукмдорлигини ўз ўғли Сайфуд-Давла Маҳмудга топширди. Масъуд Саъд ҳам унинг хизматига кирди. Айтишларича, Масъуд Саъд Салмон Сайфуд-Давла Маҳмуднинг дарборида юксак ҳурмат ва эътиборга эга эди. Масъуд саъд подшоҳларнинг тавсиф ва тарифида кўп қасида ижод этган.
Масъуд Саъд Салмон 40 ёшга кирганида уннинг ҳаётида турли муаммолар ва қийинчиликлар вужудга келади. Дарбода ҳурмат-эътиборга эга бўлмаган душманлари фурсут пойлаб унга қарши тузган режаларини амалга оширишди. Ҳасадчилар Султон Иброҳим Ғазнавий олдида шаҳзода Сайфуд-Давлани ёмонлашди. Ва уни Маликшоҳ салжуқий билан алоқаси бор дея туҳмат қилишди. Уша даврда Салжуқийлар билан алоқа ўрнатиш энг ёмон туҳмат эди. Чунки бу иккита сулола ўртасида катта рақобат ва душманлик бор эди. Султон Иброҳим бу гапни эшитиб жуда хафа бўлди. Душманлар фурсатдан фойдаланиб, Масъуд Саъд Салмон каби унга яқин шахслар салжуқийлар билан алоқа ўрнатиш фикрини беришган деб тўҳмат қилишди. Шу сабабдан масъуд саъд Салмон ва бошқа яқин шахслар қўлга олинди ва уларнинг моллари мусодира этилди. Лоҳур дарборидаги айрим амир ва ашрофлар Ғазнавий подшоси дастури билан қатл этилди ва айримлари эса ҳибсга олинди. Масъуд Саъд Салмон ўз умрининг 10 йилини қамоқда ўтказди.